“Бировнинг рисқи буюрмайди”

“Бировнинг рисқи буюрмайди”

@sirdaryotumanpress

“Бировнинг ҳаққи тешиб чиқади” мен бежиздан бу гапдан бошлаганим йўқ бугун ижтимоий тармоқларда яъни «YouTube»да бир видеони кўриб, яна бир маротаба амин бўлдим одамзоднинг қанчалик очкўз ва бахл бўлиши мумкинлигига. Бу гапларимдан хайрон бўлаётгандирсиз лекин, мен билган нарсаларни сиз ҳам эшитсангиз ёқа ушлайсиз.

Гап «YouTube» каналига Носиров Шарофнинг муборак ҳайит айёми кунларида давлатимиз томонидан кам таъминланган оилаларга берган 750 минг сўмлик ҳайрия маблағларини тарқатиш жараёнларини тасвирга олиб жойлаганлиги билан боғлиқ.

Мен билган Ш.Носиров иқтисодий жиҳатдан ўртача таъминланган, шахсий автомашинаси мавжуд бўлиб, кўп йиллар давомида сартарошлик билан шуғулланиб келмоқда. Унда ношукурлик, мақтовга берилиш, ўзини қаҳрамон қилиб кўрсатиш, очкўзлик ва бахллик одатлари борлигини, уни азалдан таниган маҳалладошлари ва синифдош дўстлари тасдиқлашади.

Ш.Носиров кам таъминланган оилалар сафига кирмайди. Табиийки шу ўринда савол туғилади Ш.Носиров кам таъминлан оилаларга пул тарқатилаётган жойга нега борган. Борганлиги майлику-я, нега тасвирга олиб ушбу видеони ижтимоий тармоқларга жойлаган. Юқорида айтганимдек, Ш.Носировни у ерга очкўзлик ва кўраолмаслик етаклаган. Наҳотки, виждон бўлмаса, наҳот 750 минг сўм моддий ёрдам пулини олиш ҳамда халқ олдида қахрамон бўлиш мамлакатимизда олиб борилаётган улган ислоҳотлар ва бунёдкорлик ишларини кўрмаса.

Яна бир мисол, ўз турмуш ўртоғини бошқа вилоятга яъни Тошкент шаҳридаги умумий овқатланиш, ишлаб чиқариш цехларига ишлаш учун жўнатиб юборган Ш.Носировни қандай қилиб эркак деб аташ мумкин.

Ҳаммамиз кўрдик, сув омбори талофати оқибатлари қанчалик тезкорлик билан бартараф этилганини. Бир нарсани аниқ биламан, ўзбек халқи синовли дамларда бир-бирига суянчиқ бўла олди. Афсуски, Ш.Носиров каби ношукур кимсалар бировнинг ҳаққига кўз олайтириш қанчалик катта гуноҳ эканлигини била туриб ўз нафсининг қули бўлиб келмоқдалар.

Энг ачинарлиси, бу кимса ўз ҳаракатлари билан Ҳукуматимиз томонидан амалга оширилаётган ижобий ишларга, бошқаларда салбий фикрлар шакллантириб қўймаётганмикан.

Агар имкони бўлса, қонунга ношукурлик бўйича модда киритиб бу кабиларни албатта жазолаш лозим. Шуниси аниқки бировнинг рисқига кўз олайтиришнинг ҳукми қаттиқ бўлади.

Хулоса ўрнида шу айтмоқчиманки, ижтимоий тармоқларда, айниқса нохолис ахборот тарқатувчи ютуб каналида тарқалаётган ҳар хил уйдирма хабарларга ишонманг.

Сирдарёлик Ҳожиакбар Мўминов

Report Page