ЭЛ БОШИГА ИШ ТУШСА, ИНСОНЛАР САРАЛАНАДИ
@sardobatumani_uzҚурбон Ҳайитининг маънавий ҳаётимизда олийжаноб фазилатларини, бағрикенглик, мурувват, дўстлик ва ҳамжиҳатлик каби эзгу қадриятларни мустаҳкамлаш борасидаги ўрни ва аҳамияти беқиёсдир. Бу қутлуғ айёмда ҳаммамиз, аввало, мана шундай файзли ва баракотли кунларга етказгани, юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо эканлиги учун Оллоҳ таолога чексиз шукроналар айтамиз.
Мана шундай саодатли кунларда ўзга юртларда меҳнат қилаётган юртдошларимиз бугунги дориламон кунлар учун шукроналар айтиб, Яратгандан юртимизга тинчлик, халқимизга фаровонлик сўраб хайрли дуолар қилмоқдалар. Эл бошига иш тушса, инсонлар сараланади деган нақл бежизга айтилмаган.
Бугунги кунда Россиянинг "RENAISSANCE" МЧЖ даги ўзбекистонликлар жамоаси ҳам савобли ишлардан четда қолганлари йўқ. Жамоа томонидан 73.5 млн миқдорда пул маблағи ажратилган бўлиб, ҳозирда Сардоба туманининг Қўрғонтепа (200 оилага) ва Юртдош (100 оилага) маҳаллаларида истиқомат қилаётган фуқароларга Қурбон Ҳайити айёми муносабати билан "RENAISSANCE" МЧЖ жамоаси ҳомийлигида туман Маьнавият ва маърифат бўлинмаси раҳбари Н.Тошбоева 10 хил турдаги хайитлик совғаларини топширмоқда.
Шу кунларда маҳалла аҳолисининг кайфияти яхши. Одамлар бир-бирига меҳрибон. Халқ бир кучга айланган, ҳамма қўни-қўшнисидан хабар олган. Қийналаётган, эътибордан четда қолаётган оила йўқ.
Қурбон Ҳайити муносабати билан барчангизнинг оилангизга соғлиқ, тинчлик ва бахт тилаймиз! Хонадонларингизда файзу-барака ва осойишталик зиёда бўлсин!
Н.Тошбоева,
Маънавият ва маърифат маркази Сардоба туман бўлинмаси раҳбари