Сирдарёлик аёлларнинг водийнинг сўлим Наманган вилоятига саёҳати тафсилотлари

Сирдарёлик аёлларнинг водийнинг сўлим Наманган вилоятига саёҳати тафсилотлари

@sirdaryotumanpress
Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги

Жойларда  "Аёллар дафтари"ини шакллантириш, унга киритилган аёллар муаммолари ўрганиш, эхтиёжлари ва қизиқишларини таҳлил қилиш борасидаги ишлар ўз самарасини бермоқда. Сирдарё туманида  "Аёллар дафтари"га   рўйхатга олинган аёлларнинг водийнинг сўлим Наманган вилоятига уч кунлик саёҳати давом этмоқда.

Улар саёҳатнинг биринчи кунида "Тадбиркорлик асослари",  "Бахтли аёл бўлиш сирлари" мавзусида психологик-тренингда иштирок этишди. Албатта, бундай тренинглар аёлларда ишга, ҳаётга бўлган мухаббатларини оширишга хизмат қилади. Саёҳатнинг иккинчи куни аёллар Наманган вилоятининг диққатга сазовор тарихий обидалари билан бирга, водийнинг гўзал масканларига, "Афсона" деб номланган ҳиёбонларига бориб, маданий хордиқ олишди. 

Маълумки, водийнинг хотин-қизлари ўзларининг меҳнаткаш, тадбиркор, тиниб-тинчимас, интилувчан, ижодкорлиги билан ном чиқарган. Буни вилоятимиздан борган аёлларимиз ўз саёхатларини давомида гувохи бўлишди. 

Шунингдек, каттадан-катта фабрика ва корхоналарда тадбиркорлик фаолиятини олиб бораётган хотин-қизларнинг иш тажрибасини ўрганишди.        

Сирдарёлик аёллар саёҳатларини давом эттиришмоқда.

Сирдарё тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Report Page