Сардоба туман ҳокими А.Хидировнинг пандемия даврида аҳоли бандлиги, дори-дармон ва озиқ-овқат заҳирасига оид амалга оширилаётган ишлар тўғрисида туман аҳолисига мурожаати.

Сардоба туман ҳокими А.Хидировнинг пандемия даврида аҳоли бандлиги, дори-дармон ва озиқ-овқат заҳирасига оид амалга оширилаётган ишлар тўғрисида туман аҳолисига мурожаати.

@sardobatumani_uz
Сардоба тумани ҳокимлиги
Маълумки Муҳтарам Президентимиз томонингиздан жорий йилнинг 14 июл куни ўтказган видеоселекторида ёшлар ва хотин-қизлар билн ишлаш самарадорлигини ошириш, уларнинг бандлигини таъминлаш, коронавирус пандемияси даврида етарли миқдорда дори-дармон ва озиқ-овқат маҳсулотлари заҳирасини яратиш, ушбу маҳсулотларни аҳолининг талаб ва эҳтиёжларидан келиб чиқиб, жорий йилнинг июль-сентябрь ойларида ички имкониятлар ҳисобидан тўлиқ қоплаш ҳамда нархлар барқарорлигини таъминлаш юзасидан тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилган эди.

Бугунги кунда туманимиз аҳолисини озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш мақсадида барча имкониятлар ҳисоб-китоб қилиб чиқилди. Жумладан:

Биринчидан, туманда истиқомат қилаётган 66,1 минг нафар аҳоли учун жорий йилнинг июл-сентябр ойларида343 тонна гўшт, 1096 тонна ун ва нон маҳсулотлари, 910 тонна картошка, 564 тонна пиёз, 417 тонна сабзи, 140 тонна гуруч ва 892 тонна мева, 521 тонна памидор, 532 тонна бодринг, 332 тонна полиз экинлари, 2432 тонна сут маҳсулотларига талаб ва эҳтиёжлари борлиги аниқланди.

Иккинчидан, ҳисоб-китобларга кўра туманимизда 2020 йилнинг июль-сентябрь ойларида барча тоифадаги қишлоқ хўжалиги корхоналарида 1986 тонна гўшт, 117 тонна балиқ, 6 млн.дона тухум, 3000 тонна картошка, 1397 тонна пиёз, 1051 тонна сабзи, 237 тонна гуруч ва 577 тонна мева маҳсулотлари етиштирилади.

Туман аҳолисига талаб этиладиган асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига тўхталадиган бўлсак:

Талаб этиладиган 5,1 минг тонна КАРТОШКА 174 гектар картошка экилган. Бундан ташқари, ғалла ҳосилидан бўшаган майдонга учун 2020 йил ахоли томорқасида ҳосилидан бўшаган майдонларга 25 гектар (1 га майдондан ўртача 15-20 тонна) такрорий экин сифатида картошка экилмоқда.

8,4 минг тонна ПИЁЗ етиштириш учун тўқсонбости усулида 390 гектар (1 га майдонда ўртача 20-25 тонна) майдонда пиёз экилиб, парвариш қилинмоқда. Август ойида ушбу майдонларда пиёз етиштирилиб, захирга қўйилади.

Жумладан:1-секторда 122 гектар майдонда 2 619 тонна, 2- секторда 100 гектармайдонда 2 155 тонна,3 - секторда 117 гектар майдонда 2 521 тонна, 4- секторда 51 гектармайдонда 1 088 тонна.

6,3 минг тонна САБЗИ етиштириш учун 280 гектар  (1 га майдонда 20-25 тонна) майдонга такрорий экин сифатида сабзи экилмоқда.

Жумладан:1- секторда 87 гектар1 970 тонна, 2- секторда 72 гектар1 621 тонна,3 – секторда 84 гектар1 897 тонна, 4- секторда 36 гектар819 тонна.

1,4 минг тоннаГУРУЧ етиштириш учун асосий майдонларда 216 гектар (1 га майдонда ўртача 4 тонна шоли етиштириладиган бўлса ) майдонларда шоли экилиб, паровариш қилинмоқда.

Юқоридаги маҳсулотлар аҳоли хонадонларидаги 1274 гектар томорқаларда ҳамда ғалладан бўшган 6,5 минг гектар ер майдонларга экилаётган такрорий экинлар ҳамда сабзавот-полиз, чорвачилик, боғдорчилик фермер хўжаликлари томонидан етиштирилади.

Шунингдек, туман аҳолисини озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш мақсадида маҳсулотларни сақлаш учун ҳажми 500 тоннабўлган музлаткичли омборхоналар жумладан, “Пахтаобод пахта тозалаш” корхонасининг130 тонналик, “Барака” фермер хўжалигининг120 тонналик ва“Сохибкор” фермер хўжалигининг  250 тонналик омборхоналари мавжуд.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, туман аҳолиси асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талаби ва эҳтиёжларини 2020 йилнинг июль-сентябрь ойларида узлуксиз таъминлаш ҳамда ушбу маҳсулотлар нархларининг барқарорлигини таъминлаш сектор раҳбарлари томонидан қатъий назоратга олинган.

Сардоба туманида жорий йилнинг 15июль ҳолатига дори-дармон таъминоти даражаси 70 %ни ташкил қилади.Туман тиббиёт бирлашмасидаги ички дорихонада 125,2 млн. сўмлик 75 хилдаги дори-дармонлар сақланмоқда, дорилар захираси 3 ойга етади. Шу жумладан карантин бошлангандан буён 55 минг та химоя ниқоблари (маска) тарқатилди, бугунги кунда захирада 10 000 та маска (тиббий ниқоб) сақланмоқда.

Шунингдек бугунги кунда туман тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар бўлими 20 койкадан иборат бўлган провизор бўлимга айлантирилган.

Коронавирус касаллигини олдини олиш мақсадида қуйидаги дори-дармонлар заҳиралари яратилган;

КТМПда бугунги кунда 62.3 млнсўмлик 68 хилдаги дори-дармонлар мавжуд бўлиб дорилар захираси 3 ойга етади;

Болалар бўлимида 7.3 млн сўмлик 35 хил турдаги дори-дормонлар мавжуд бўлиб дорилар захираси 3 ойга етади;

Терапия бўлимида 21.6 млн сўмлик 62 хилдаги дори-дармонлар мавжудбўлиб дорилар захираси 3 ойга етади;

Қишлоқ врачлик пунктларида 74.1 млн сўмлик 62 хилдаги дори-дармонлар мавжуд бўлиб, захира 3 ойга етади;

Ҳудудларда жойлашган Қишлоқ оилавий поликлиникаларида 26.1 млнсўмлик 45 хилдаги дори-дармонлар мавжуд бўлиб, захира 3 ойга етади;

Туман тиббиёт бирлашмасида СОVID-19 касаллигика қарши дорилар захираси 1 ойга етади.

Туманда пандемия шароитида озиқ-овқат ва дори-дармонлар нархлари суний равишда ошиб кетишини олдини олиш юзасидан тизимли ишлар йўлга қўйилган.

2020 йил якуни билан эришиладиган натижалар:

I. Макроиқтисодий кўрсатгичлар бўйича:

-саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 245,0 млрд.сўмга,

-халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш ҳажми 90,5 млрд.сўмга,

- қишлоқ хўжалиги махсулоти хажми 641,0 млрд.сўмга,

- Қурилиш-пудрат ишлари ҳажми 77,4 млрд.сўмга,

-чакана товар айланмаси хажми 148,1 млрд.сўмга,

-хизматлар хажми 80,4 млрд.сўмга бажарилиши кутилмоқда.

II. 2020-йил якуни бўйича бюджет параметрлари бажарилиши:

2020 йил йиллик махаллий бюджетнинг даромадлар прогноз режаси 42,4 млрд.сўм бўлиб, амалда йил якуни билан бюджет маблағларини ўзлаштириш режаси 102 фоизга бажарилади.

III. 2020 йил янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этиш бўйича:

Туманда жорий йилда232 таянги тадбирорлик субъектлари ташкил этиш режаси белгиланиб, амалда йил якуни билан 240 та янги тадбирокрлик субъектлари ташкил этилиши ва режа кўрсатгичи 103 фоизга бажарилиши кутилмоқда. Бундан ташқари 11 та фаолият кўрсатмаётган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини тиклаш кутилмоқда.

IV. “Экспорт прогноз кўрсаткичларининг бажарилиши тўғрисида”

2020 йил учун туманга 4672,0 минг. долл миқдорида шундан 427,0 минг.долл саноат ва 4244,0 минг. долл қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт прогноз кўрсатгичларини амалга ошириш белгиланган. 2020 йил якуни билан прогноз кўрсатгич ортиғи билан бажарилиши кутилмоқда.

V. 2020-йил Бандлик дастури бўйича:

2020 йилда иш ўринлари яратиш режаси 1380 та бўлиб, амалда йил якуни билан 1420 та янги иш ўринлари яратилиши ва режа кўрсатгичи 102,8 фоизга бажарилиши кутилмоқда.

VI. 2019-2020 йилларда дастур доирасида амалга ошириладиганлойиҳалар:

Сардоба туманида 2020-2022 йиллар учун ҳудудларни ижтимоий ривожлантириш дастурлари доирасида умумий қиймати 668,7 млрд. сўмлик (шундан 144,3 млрд. сўми банк кредити, 189,2 млрд. сўми ўз маблағлари ва 32,8 млн.долл ҳорижий инвестиция) 85 та лойиҳалар амалга оширилиши ҳамда 2 675 та иш ўрни яратилиши ҳисоб-китоб қилинган.

VII. Аҳолининг кам таъминланган камбағал қатламини камбағалликдан чиқариш бўйича:

Туманда истиқомат қилаётган 1350 та хонадонлардаги 1782 та оилалар ва уларнинг 7168 та оила аъзоларини йил якунига қадар камбағалликдан чиқариш чоралари кўрилади. 1 июль ҳолатига  амалга оширилган ишлар ҳисобига 1782 та оилаларнинг 559 таси камбағалликдан чиқарилди. Қолган 1223 та оилалар хам йил якунига қадар камбағалликдан чиқарилади. Бунинг учун бугунги кунда сектор рахбарлари, иқтисодий комплекс мутахассислари томонидан реал ишлар амалга оширилмоқда.

VIII. 2020 йил қишлоқ хўжалигида эришиладиган натижалар:

Пиллачиликда эришилган натижа:

500 қути пилла боқилиб 27,3 тонна тирик пилла ҳомашёси етиштирилди. Йил якунига қадар иккинчи марта 55 қути 3,3 тонна қўшимча тирик пилла етиштирилади.

Ғаллачиликда 2020 йилда эришилган натижалар:

2020 йил ҳосили учун 109 та фермер хўжаликлари ва кластерлар томонидан 12 000 гектар майдонга кузги бошоқли дон экилиб жами 43 000 тонна товар дон етиштирилди шундан давлат эхтиёжлари учун 23 973 тонна режага нисбатан 101,6 фоиз ортиғи билан бажарилди.

Пахтачиликда:

Жорий йилда 10 000 гектар майдонда ғўза парваришланмоқда ҳосилдорликни ўртача 27.8 центнерга оширган ҳолда жами 27 800 тонна чигитли пахта хомашёси етиштирилишига эришилади.

Туманда 2020 йил якунига қадар чорвачилик соҳасида қуйидагиларга эришилади.

Барча тоифа хўжаликларда чорва моллари бош сонлари:

-қорамоллар                                 - 40735 бош,

-шу жумладан, сигирлар            - 13107 бош,

-қўй-эчкилар                                - 38065 бош,

-отлар                                            - 171 бош,

-туялар                                          - 21 бош,

- -паррандалар                             - 468,9 минг бош га етади.

 Барча тоифа хўжаликларда чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш:

-гўшт                                            - 70,9 тонна (тирик вазнда),

-сут                                                - 30,4 тонна,

-тухум                                           - 33,2 минг дона,

-балиқ                                            - 946 тонна,

-асал                                              - 21 тонна,

-пилла                                           - 31.4 тонна,

-жун                                               - 78.6 тонна га етказилади.

Чорвачилик йўналишида фаолият кўрсатаётган қишлоқ хўжалиги корхоналари ва фермер хўжалик ҳамда бошқа субъектлар:

-жами чорвачилик субъектлари        - 81 та,

-шундан чорвачилик ф.хлар              - 64 та,

Шу жумладан 3 та чорвачилик фермер ихўжалиги негизида наслчилик фермер хўжалиги ташкил этилади.

Қишлоқ хўжалигида фойдаланишдан чиққан ерларни фойдаланишга киритиш ҳамда ахоли томорқаларини сув билан таъминлаш мақсадида жами 2,8 млн сўм лик 7 дона тик қудуқлар қазилади. Узоқов худудида жами 310 гектар ҳамда Бўстон, Ровот, Зомин маҳаллалари аҳоли томорқалари сув билан таъминланади.

Сўзим якунида барчангиздан пандемия даврида санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя қилиш, ниқобсиз юрмаслик, масофа сақлаш, антисептик воситалардан мунтазам фойдаланиш, оммавий тадбирлар ўтказмаслик каби қоидаларга сўзсиз амал қилишингизни сўрайман.

А.Хидиров,

Сардоба тумани ҳокими

Report Page