Сирдарё вилоятида 23 нафар бемор коронавирусдан бутунлай соғайди.

Сирдарё вилоятида 23 нафар бемор коронавирусдан бутунлай соғайди.

@sardobatumani_uz
Фото: Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати
Бугун Сирдарё вилоят юқумли касалликлар шифохонасига коронавирус инфекцияси ташхиси билан ётқизилган беморлардан 23 нафари бутунлай соғайиб, уйига кузатилди.

Уйга кузатилган беморлардан 11 нафари Гулистон шаҳридан, 1 нафари Боёвут туманидан, 2 нафари Сирдарё туманидан, 1 нафари Сардоба туманидан, 4 нафари Ховос туманидан. Энди улар яна 14 кун мобайнида ўз уйларида оилавий поликлиника, қишлоқ врачлик пункти, қишлоқ оилавий полиелиника шифокор ва ҳамшираларининг назоратида бўлишади.

Улар белгиланган стандартлар асосида даволанди. Барчасининг соғлиғи яхши. Малакали шифокорлар, ўрта ва кичик тиббиёт ходимлар муносиб хизмат кўрсатишди. Дори-дармон етарли, шароитлар эса яхши.Замонавий энг сўнги русумдаги тиббий жиҳозлар улар солиғини тиклашда қўл келди.

Сир эмаску, ушбу тузалганларнинг барчаси коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олган.

Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати

Report Page