Сирдарё тумани ҳокими А.Мухамадиев ҳамда туман прокурори Ф.Артиков билан биргаликда туман тиббиёт бирлашмасидаги дори-дармон захираси ҳамда ташкил этилган Call-марказ фаолияти билан танишишди.
@sirdaryotumanpressЖорий йил 14 июл куни давлатимиз раҳбари бошчилигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида мамлакатимизда коронавирус пандемияси даврида озиқ-овқат ва дори-дармон хавфсизлигини таъминлаш бўйича бир қатор устувор вазифалар белгилаб берилди.
Мазкур берилган топшириқларни ижросини таъминлаш мақсадида, сектор раҳбарлари туман тиббиёт бирлашмасидаги дори-дармон захираси ҳамда ташкил этилган Call-марказ фаолияти билан танишишди.
Туман сектор раҳбарлари биринчи бўлиб тез тиббий ёрдам биноси ва ундаги бирламчи дори воситаларини кўздан кечиришди.
Бугунги кунда туманимиз аҳолисига 13 тез тиббий ёрдам машиналари ажратилган бўлииб аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиб келмоқда. Туманимиз аҳолиси соғлигини сақлаш борасида тарғибот-ташвиқот тадбирлари амалга оширилишини сектор раҳбарлари алоҳида таъкидлаб ўтишди.
Бундан ташқари Сирдарё тумани тиббиёт бирлашмасида 92 турдаги дори ва тиббий анжомларнинг 3 ойлик заҳираси яратилмоқда.
Шунингдек ташкил этилган Call-марказ фаолиятида, аҳоли учун керакли тавсияларни тезкорлик билан бериб бориш, қилинган барча мурожаатларни тизим билан, уюшқоқлик билан ҳал этилиши марказимизнинг энг катта ютуғи бўлиши таъкидланди.
Сектор раҳбарлари барча шарт-шароитларни яратишда тайёр эканликларини билдиришди.
Сирдарё тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати