Сардоба туманида дезинфекция ишлари узлуксиз равишда амалга оширилмоқда.
@sardobatumani_uzСардоба туманида СЭОМ ва туман ФВВ бўлими ҳамкорлигида коронавирус инфекцияси профилактикаси бўйича тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.
Туман ташкилот ва корхоналар, туман тиббиёт бирлашмалари, Пахтаобод деҳқон бозори ҳудудлари узлуксиз равишда дезинфекция қилинмоқда.
Шунингдек, карантин тартиб қоидаларининг бажарилиши юзасидан фуқаролар ва тадбиркорларга тушунтириш ишлари олиб борилмоқда, карантин қоидаларининг бузилишига оид ҳолатлар юзасидан тегишли равишда чоралар кўрилмоқда.
Сардоба тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.