Онамни соғиндим...

Онамни соғиндим...

@sardobatumani_uz
Google Images

Сим қоқасиз онажон, онам, соғ саломат юрибсанми деб,

Саломатми эрка неварам, куёв-ўғлим саломатми деб?!!

Неча кунки бедорман, зорман,онажоним соғиндим жуда,

Қачон тугар бу машъум дамлар, қачон кунлар ўтар осуда?!!!

Уйда қолинг!!! Темир интизом, қатъий қарор кўчалар жим-жит,

Баъзан ишга бориб келаман, мактаб сассиз, хоналар жим-жит.

Жойнамозга ўтириб беун, кўзимга ёш келаверади,

Қайдан келди бу бало-офат,

дунё қанча кўрди талофат.

Ибодатлар қилиб Оллоҳга, авфу сўраб саждалар қилдим,

Хомсут эмган бандаларингмиз, ҳаловатнинг қадрини билдим!

Карами кенг Яратган эгам, ўзинг асра она халқимни,

Раҳминг келсин, гуноҳимиз кеч, бу юракдан келган зўр ўтинч.!!!

Кучли халқмиз, етар сабримиз, қаршимизда карвонимиз бор!

Юртим дея парвона бўлган бошимизда сарбонимиз бор!

Оллоҳ, ўзи қўллагай бизни, ибодату-иймонимиз бор,

Жойномозда дуолар қилар ота-она, кайвонимиз бор!

Отам, Онам соғиндим сизни, уйим яқин, лек боролмайман,

Уйда қолинг! - темир интизом, қоидани бузаолмайман.

Ўтиб кетар бу интиқ кунлар,хотиржамлик кунлари яқин,

Биз енгамиз кўринмас ёвни, олдимизда келажак ёрқин!

Отам, Онам қўли дуода, юртга тинчлик сўраб турибди,

Аждодларнинг руҳи мададкор, мозийлардан қўллаб турибди!

Биз биргамиз! Бирмиз, бир кучмиз, сабот бўлар иймонимиз бор,

Юрт бошида халқим-деб турган доим мағрур юртбошимиз бор!!!

Нодира Бахтиёр қизи,

Сирдарё вилояти Сардрба тумани 16-мактаб ММИБДЎ

Report Page