Сирдарё туманида давлат тилида иш юритиш бўйича семинарлар ташкил этилмоқда

Сирдарё туманида давлат тилида иш юритиш бўйича семинарлар ташкил этилмоқда

@sirdaryotumanpress

Сирдарё тумани ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун хужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича  маслаҳатчиси Раҳим Хусанов "Йўлрефтранс" акциядорлик жамиятида иш юритувчилар билан учрашиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти билан ҳамкорликда нашрга тайёрланган “Давлат тилида иш юритиш” номли  қўлланмаси асосида амалий  ўқув семинари ўтказилди.

Семинарда “Иш юритиш тили ва услуби”, “Хужжат турлари ва хусусиятлари”, “Хужжатлардаги зарурий қисмлар (реквизитлар) ва уларни расмийлаштириш”, “Бланкалар – босма иш қоғозлари қандай бўлиши керак” мавзулари кенг ёритиб берилди. “YO’LREFTRANS” акциядорлик жамияти котибият мудири Ленура Қўлдашева, ходимлар бўлими Гавҳар Алибаевалар ҳам семинарда фаол иштирок этдилар, ўз фикр мулоҳазаларини баён қилдилар.

 


Report Page