СОЛИҚ ҚАРЗДОРЛИГИ ҲИСОБДАН ЧИҚАРИЛДИ.

СОЛИҚ ҚАРЗДОРЛИГИ ҲИСОБДАН ЧИҚАРИЛДИ.

@sardobatumani_uz
Google Images
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18майдаги «Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони бўйичакичик тадбиркорлик субъектларининг 2020 йил апрель ва май ойлари учун тўланиши лозим бўлган 17 та ҳолатда 103,7 млн.сўмлик мол-мулк солиғи ва ер солиқ суммалари ҳисобдан чикарилди. Шундай тадбиркорлик субъектларидан бири Сардоба туманидан рўйхатдан ўтган «Soatov Saxobboy» масъулияти чекланган жамияти.

- Корхоналарга яратилаётган енгиллик ва имтиёз, имкониятлардан бизнинг «Soatov Saxobboy» масъулияти чекланган жамияти ҳам фойдаланди, - дейди, корхона раҳбари Абдусахобиддин Соатов. – Натижада мол-мулк ва ер солиғи учун ҳисобланган14.8 млн.сўмлик солиқ қарздорлиги ҳисобдан чиқарилди.

Кўрилаётган мазкур чоралар аҳоли даромадлари кескин пасайиб кетишининг олдини олиш ҳамда янги иш ўринлари яратиш учун кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга хизмат қилиши шубҳасиз.

Шухрат Алимухаммедов,

Сирдарё вилояти давлат солиқ бошқармаси

Солиқ қарзини ундиришни ташкил қилиш бўлими бошлиғи.

Report Page