Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш бўйича Сирдарё тумани 4-сектор фаолияти тўғрисида.. 

Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш бўйича Сирдарё тумани 4-сектор фаолияти тўғрисида.. 

@sirdaryotumanpress
Фото: Туман ДСИ

Сирдарё туман 4-сектор худудида жами 419 та эхтиёжманд оилалар мавжуд бўлиб улардаги ахоли сони 1506 нафарни ташкил этади. Шундан, 85 та оилада 91 нафар ишга мухтож фуқаролар мавжуд бўлиб, сектор рахбарининг ташаббуси билан жорий йилнинг июн ойида темир дафтарга киритилган 9 нафар фуқаро инвеститция лойихалари асосида яратилган янги иш ўринларига доимий ишга (Сирдарё Мега Люкс ҚК, Сирдарё Универсал Ойна МЧЖ ва Пенг Шенг ҚК) жойлаштирилди хамда 4 нафар фуқаро жамоат ишларига жалб этилди.

Фото: Туман ДСИ

Шунингдек дастур доирасида сектор рахбари томонидан 419 та эхтиёжманд оилаларга жами қиймати 100 млн.сўм бўлган озиқ-овқат махсулотлари етказилди.

Хозирги кунда Президентимизнинг 2020 йил 08 июндаги  4742-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида темир дафтарга киритилган 41 нафар норасмий равишда мавсумий ишлаётган фуқароларни давлат рўйхатидан ўтказган холда ўзини ўзи банд қилиш чоралари кўрилмоқда.

Илхом Хасанов,

Сирдарё тумани ДСИ бошлиғи

Report Page