ФАРЗАНДНИ МОДДИЙ ТАЪМИНЛАШ ОТА-ОНА БУРЧИДИР.

ФАРЗАНДНИ МОДДИЙ ТАЪМИНЛАШ ОТА-ОНА БУРЧИДИР.

@sardobatumani_uz
Google Images

Фарзанд дунёга келган кундан бошлаб, уни ҳалол, пок, инсофли ва диёнатли ҳамда жамиятга фойдаси тегадиган инсон бўлиб тарбиялаш, шунингдек моддий томондан таъминланиш тўғридан-тўғри ота-онанинг зиммасидадир.

Бугунги кунда юртимизда ёш оилаларга қаратилаётган эътибор ва яратилаётган имкониятлар ҳақида соатлаб гапириш мумкин, бироқ ёш оилаларнинг эрта ажралишлари йилдан йилга кўпайиши дилни хира қилади.

Ёш оилаларнинг ажралишлари нафақат икки ёшнинг балким уларнинг вояга етмаган фарзандларининг ҳам ҳаётидаги катта ўзгаришларга, уларнинг тарбиясига ва моддий таъминотига ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда.

Жумладан, жамиятимизда ўз фарзандларини моддий таъминлашдан қасддан бўйин товлаб, фарзанд таъминотини бутунлай она зиммасига юклаб қўйган қўштирноқ ичидаги оталар ҳам кўпайиб бормоқда.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 122-моддасида моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсни моддий таъминлашдан бўйин товлаш, яъни уларни моддий жиҳатдан таъминлаш учун суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига биноан ундирилиши лозим бўлган маблағни жами бўлиб икки ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламаслик, шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса жиноий жавобгарлик белгиланган.

Шу йилнинг май ойида жиноят ишлари бўйича Сардоба туман суди томонидан тўққиз ой давомида фарзанди учун тўлаши лозим бўлган 5 млн. сўмдан ортиқ алимент пулларини тўламасдан қасддан бўйин товлаб юрган А. исмли шахсга ҳукм ўқилди.

Унга кўра, А. исмли шахс Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 122-моддаси 1-қисми билан айбдор деб топилиб, 1 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Ж.Турдимурадов,

Жиноят ишлари бўйича Сардоба туман суди раиси

Report Page