ХОЖИ ОТАНИНГ БАХТИ

ХОЖИ ОТАНИНГ БАХТИ

@sirdaryotumanpress
Фото : Эргаш ака Абдуқодиров

Сирдарё туман Исломобод маҳалласида яшовчи ҳозирда истефодаги полковник Эргаш ака Абдуқодиров тумандаги энг ибратли, қутлуғ оилалардан бири. Республика Маънавият ва маърифат маркази Сирдарё тумани бўлинмаси фаоли. “Маънавият энг таъсирчан ва қудратли қуролимиз!” шиорига садоқатли тарғиботчи Эргаш хожи ота Абдуқодиров туман ёшлари билан бўладиган маънавий-маърифий тадбирларда уларга хаётий тажрибаларини сўзлаб беради, муҳтарам Президентимизнинг халқимиз бахту саодати йўлида олиб бораётган ишларини тушинтириб, шукроналик кайфиятини ифодалайди.

Фото : Эргаш ака Абдуқодиров хонадони
Фото : Эргаш ака Абдуқодиров

Ўз аёллари хожи она Людмила Федоровна Абдуқодирова билан эл хизматига камарбаста бўлаётган уч фарзандни тарбиялаган Эргаш хожи ота Абдуқодиров 10 дан ортиқ невара ва чевараларига бутун меҳрини бериб, тарбият қилмоқдалар.

Видео : Эргаш ака фарзандарига пианино чалиб бермоқда

Илм-маърифатга ошно Эргаш хожи ота йиллар давомида жуда кўп китоблар мутаола қилдилар. Ҳозирда хонадонларида уч мингдан ортиқ номдаги китоблар жамланган кутубхонаси бор. Хожи отахоннинг жуда кўп вақтлари набиралари билан кутубхонада ўтади. Набираларига китоб ўқиб бериш, пианинада миллий мумтоз мусиқаларни чалиб бериш, уларни меҳрли, оқибатли, ватанпарвар инсонлар этиб тарбиялаш бахтига муяссар бўлган.

Видео : Эргаш ака китоб ҳақида

Эргаш хожи ота Абдуқодировга барча маҳалладошлари ҳавас қилади ва ибрат олади.  

                                                                                                                                                                             Акбарали  Мирзааҳмедов, Республика Маънавият ва маърифат маркази Сирдарё тумани бўлинмаси раҳбари.  

Report Page