Сирдарё тумани ғаллакорлари давлатга ғалла топшириш режасини ортиғи билан бажардилар.

Сирдарё тумани ғаллакорлари давлатга ғалла топшириш режасини ортиғи билан бажардилар.

@sirdaryotumanpress
Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги

Сирдарё туманида 2020 йил ҳосили учун 10,0 минг гектар майдонда давлатимиз хирмонига 22805 тонна сара дон етиштирилиб, шартномавий режа 102,3 фоизга бажарилди. Туман бўйича ҳосилдорлик ўртача 60 центнерни ташкил этди.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ғалладан мўл ҳосил олишда ҳукуматимиз томонидан яратиб берилган тизим асосида уруғлик, ёқилғи мойлаш материаллари, минерал ўғитлар, техника ҳизмати ва иш ҳаққиларнинг ўз вақтида етказиб берилиши, жойларда соҳа вакилларининг ўз муддатида тавсияларнинг бериб борилиши энг биринчи омиллардан бири хисобланади.   

Давлатимиз хирмонининг мўл бўлишида ўзининг залворли юкини ўз елкасида кўтариб келган миришкор деҳқонлар, тажрибали фермерлар, ўз ишини устаси бўлган механизаторлар, сувчилар, жонкуяр агрономларнинг ҳиссаси кўп бўлди.     

Ғалла ҳосилини етиштириш ва давлатга дон сотиш бўйича И.Каримов, Шоликор ва Малик худудлари деҳқонлари биринчилардан бўлиб шартномавий режаларини бажардилар.

Айниқса, юқори ҳосилдорликка эришган И.Каримов худудидаги “Бирдамлик”, “Ғания Момо” фермер хўжаликлари ҳосилдорликни 80 центнерга етказиб, режани 120 фоизга уддаладилар.

Сирдарё тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати  

Report Page