Сардоба туманида ёшлар билан учрашув ташкил этилди.

Сардоба туманида ёшлар билан учрашув ташкил этилди.

@sardobatumani_uz
Фото: Сардоба тумани ҳокимлиги

Бугун 24 июнь куни Сардоба туманидаги 1-сектор ҳудудидаги 2-сонли умумтаълим мактабида 11-синф битирувчилари билан карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда туман ҳокими ўринбосари З.Мусурманкулов, туман Халқ таълим бўлими мудири Р.Тошпўлатов, мактаб директори Б.Мирзақулов, 52 нафар битирувчи ёшлар ҳамда ота-оналар иштирок этишди.

Фото: Сардоба тумани ҳокимлиги

Бугунги кунда ёшлар учун яратилаётган шароитлар, таълим олиш ва касб-ҳунар эгаллашдаги қулайликлар, бу имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда ёшларнинг чуқур билим олиши, фанларни пухта ўзлаштириши, ёш тадбиркорларга берилаётган имтиёзлардан фойдаланиб, манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш лозимлиги тушунтирилди.

Фото: Сардоба тумани ҳокимлиги

Учрашувда ёшларни олий таълим муассасаларга қамраб олиш ва касбга йўналтириш, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш каби масалалар бўйича маълумот берилди. Битирувчи ёшларга 2020 йилда тест синовларига оид яратилган имконият ва шароитлар юзасидан тўлиқ ахборот берилди. 

Сардоба тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Report Page