Кенг муҳокамаларга сабаб бўлган Сардобадаги 29 та уйнинг тақдири нима бўлади?

Кенг муҳокамаларга сабаб бўлган Сардобадаги 29 та уйнинг тақдири нима бўлади?

@sardobatumani_uz
Фото: Сардоба туман ҳокимлиги

Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Сардоба фалокати ортидан уйсиз қолганлар қуруқ ваъдалардан тоқати тоқ бўлганини айтмоқда” сарлавҳали хабар юзасидан туман ҳокимлиги ахборот хизмати ўрганиш олиб борди.

Кенг муҳокамаларга сабаб бўлган ушбу хабар Сардоба тумани Дўстлик маҳалласидаги сув тошқинидан талофат кўрган 29 та хонадон эгалари томонидан йўлланган.

Фото: Сардоба туман ҳокимлиги
Фото: Сардоба туман ҳокимлиги

Республика махсус Ишчи гуруҳи хулосаси билан мазкур маҳалладаги 61 та бетон панелли уйлар қайта таъмирланмоқда, таъмирлаш ишларига Қорақалпоғистон Республикаси маъсул этиб бириктирилган.

Жорий йилнинг 21 май кунидаги “Қишлоқ қурилиш лойиҳа” МЧЖнинг Сирдарё вилояти Сардоба тумани Дўстлик МФЙ даги уй-жойларнинг ҳолати тўғрисида тақдим этган техник хулосасига кўра:

Фото: Сардоба туман ҳокимлиги

Ушбу маҳалладаги 90 та турар жойдан 29 таси (№60 дан - №90 гача бўлган уй-жойлар) ўтган асрнинг 70-йилларида қад ростлаган бўлиб, массивнинг ер ости сувлари сатҳининг ер юзасига яқин бўлган паст жойда қурилган.

Фото: Сардоба туман ҳокимлиги

Сув тошқинидан кейин ушбу 29 та турар жойларнинг юк кўтариш конструкциялари сув остида қолиб, сувни шимиб олиши натижасида иккита уй қулаб тушган. Қолган турур жойларнинг конструкцияларида ёриқлар ва ўйилишлар, арматура симларининг очилиши, занглаш ва синиш ҳолатлари пайдо бўлган. Йиғма девор темир бетон панелларининг айрим қисмлари бузилган, чўккан, деформация аломатлари бор, плита деворлари вертикалдан оғишганлиги аниқланган.

Фото: Сардоба туман ҳокимлиги

Ушбу хонадон эгаларига томорқалари ўзларида қолдирилиши билан бирга, маҳалла ҳудуддида барча қулайликларга эга замонавий лойиҳалар асосида қурилаётган 1480 та хонадонга мўлжалланган, 37 та кўп қаватли уй-жойлардан хонадон ажратилиб берилади.

Фото: Сардоба туман ҳокимлиги

Ҳозирда мазкур 37 та кўп қаватли уйлардан, 14 та турар жой биноларига катлаван қазилган. Шундан, 6 та кўп қаватли турар жой биносининг катлаванига 10 см қалинликда бетон қопламаси ётқизғилган бўлиб, 2 та уйда изоляция ишлари олиб борилмоқда.

Фото: Сардоба туман ҳокимлиги

Бугун, 24 июнь куни мурожаат йўллаган фуқаролар ҳамда вилоят, туман ва маъсул мутасаддилари иштирокидаги Дўстлик МФЙ ҳудудида жойлашган қурилиш штабида  мулоқот бўлиб ўтди.

Фото: Сардоба туман ҳокимлиги

Мулоқот давомида ушбу хонадон эгаларининг талаблари эшитилди. Мутахассислар томонидан 29 та турар жой биноларининг бугунги кундаги техник ҳолати, агарда ушбу уйлар таъмирланган тақдирда ҳам узоқ йиллар фойдаланиб бўлмаслиги, шунингдек  табиий офатларга дош бера олмаслиги натижасида аянчли оқибатларга олиб келиши мумкинлиги турли мисоллар билан тушунтириб ўтилди.

Фото: Сардоба туман ҳокимлиги

Йиғилиш якунидан мулоқотдан ижлобий хулоса олган фуқароларнинг ҳам фикр-мулоҳазалари тингланди.

“Мен 20 йилдан буён шу маҳаллада истиқомат қиламан. Маҳалламизда ичимлик суви, табиий газ таъминотида муаммолар йиллар давомида тўпланиб қолган эди, ички йўллар таъмири ҳақида гапирмаса ҳам бўлади”-дейди Софлик кўчасида яшовчи Ойгул Ашурбоева. Бир ёмоннинг бир яхшиси бор деганларидек маҳалламизда ҳақиқатдан ҳам жуда катта ишлар амалга оширилаётганлигини тан олишимиз керак. Ўзим ҳовли уйда яшаганим учунми, дастлаб кўп қаватли уйларда яшашимни тасаввур қилолмадим. Мана барча қулайликларга эга, замонавий қурилаётган уй жойлар лойиҳаси билан танишиб кўп қаватли уйларда яшашга қарор қилдим. Гази бўлса, иссиқ ва совуқ сув шундай уйингиздан чиқиб турса энг муҳими канализация тармоғига уланар экан, яна нима керак? Томорқамга Президентимиз берган 40 млн сўм пулдан иссиқхона қурарман ёки гўзаллик салоними, балки тикувчилик цехи очарман очиғи ҳали бир тўхтамга келмадим, нега аввалроқ бу имкониятлардан фойдаланишни ўйламаган эканман.

Йиғилишда иштирок этганлар орасида Ойгул Ашурбоева сингари фикрга келганлар сони кўп бўлди, умид қиламизки қолганлар ҳам мазкур ҳолат бўйича ўзларига тўғри хулоса чиқариб олишади.

Таҳлиларга кўра, мазкур уй-жойларнинг қайта таъмири учун ўртача ҳисобда 2 млрд 175 млн сўмни (1 та уй учун 70-80 млн сўм тўғри келади) ташкил этадиган бўлса, хонадон эгаларига берилиши назарда тутилаётган 1 та уйнинг нархи ўрта ҳисобда 450 млн сўмни, 29 та хонадонники эса 13 млрд сўм ни ташкил этади. Бу ўз навбатида 6 баробар кўп сарф-ҳаражат дегани.

Бундан кўриниб турибдики мамлакатимизда инсон қадри, ҳаёти ва унинг саломатлиги қанчалик муҳим эканлигини англашимиз мумкин.

Сардоба туман ҳокимлидиги Ахборот хизмати

Report Page