Халқ депутатлари Сирдарё тумани Кенгашининг ўттиз иккинчи сессияси бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Сирдарё тумани Кенгашининг ўттиз иккинчи сессияси бўлиб ўтди

@sirdaryotumanpress
Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги

Сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, тегишли корхона ва ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги

Сессия кун тартибига 9 та масала киритилди:

Кун тартибидаги дастлабки масалалар "Сирдарё туманининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг рейтинг баҳолаш натижаларини ҳамда бу борада худуд даражасидаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида"ги ҳамда " Туман маҳаллий бюджетининг харажатларини мақбуллаштириш натижасида ҳисобга олинган маблағлар ҳисобидан туман маҳаллий бюджетининг заҳира жамғармасига мабалғ ажратиш тўғрисида" туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш.Хакимов ахбороти.

Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги

Кун тартибидаги навбатдаги масалалар “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сонли Фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида Сирдарё туманида 2021 йил 5 ойи давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида" ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус доирасида туманда амалга ошириладиган ишлар тўғрисида" туман ҳокимининг ўринбосари Б.Норқулов хисоботи.

Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги

"Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил   10 февралдаги “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6166-сонли Фармони ижросини таъминлаш тўғрисида" туман ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари Ғ.Хусайинов ахбороти.

Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги

"Аёллар дафтари бўйича қилинган “йўл харита” ижроси" ҳамда  “Саховат ва кўмак” жамғармасига тушган маблағларини  сарфлаш тўғрисида" туман ҳокими ўринбосари Э.Турақулов хисоботи.

Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги

“Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Сирдарё туман деҳқон бозорларида ижросини ўрганиш натижалари тўғрисида" туман СЭО ва ЖСХ бўлими бошлиғи М.Мирзаев ахбороти.

Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги

Кун тартибидаги сўнгги масала "Сирдарё туманида ғалла режасини бажармай қолоқликга йўл қўйган фермер хўжаликлари фаолияти тўғрисида" А.Олтибоев ахбороти тингланди.

Кун тартибига киритилган барча масалалар юзасидан депутатларнинг фикр-мулоҳазалари эшитилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.

Сирдарё тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Report Page