Сирдарё туманида 29 та мактабга пианино ва овоз кучайтиргичлар тапширилди

Сирдарё туманида 29 та мактабга пианино ва овоз кучайтиргичлар тапширилди

@Sirdaryotumanpress
Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги

Жорий йилнинг 1 февралидан 22 февралига қадар "Ташаббусли бюджет" лойиҳасига тумандаги барча 43 та умумъталим мактаблари томонидан ўқувчиларни бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун мусиқа асбоблари ҳарид қилиш бўйича ўз таклифларини қолдирган.

Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги

Ишчи комиссия хулосасига кўра, жорий йилнинг 5 мартидан 25 мартига қадар овоз йиғиш жараёнлари онлайн ва смс кўринишида ўтказилиб, openbudjet.uz платформаси орқали ғолиб автоматик равишда аниқланган.

Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги

Ушбу лойиҳада 29 та умумъталим мактаби жамоаси томонидан умумий ҳисобда 290 миллион сўм маблағга мусиқа асбоблари (пианино) ва овоз кучайтиргичлар ютиб олинган. 

Бугун ушбу мусиқа асбобларини мактаб директорларига топшириш тадбири ўтказилди.

Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги


Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги

Тадбирда Сирдарё тумани ҳокимининг ўринбсарлари Шерали Хакимов, Бахтиёр Норқулов, Халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудири Акбарали Мирзааҳмедов, Халқ таълими бўлими бошлиғи ўринбосари Дилшод Бобохўжаев ҳамда мактаб директорлари иштирок этди.

Тадбирга сўзга чиққанлар томонидан таълим соҳаси олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида сўз юритилди. 

Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги
Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги

Якунда мактаб дирокторларига мусиқа асбоблари (пианино) ва овоз кучайтиргичлар тантанали топширилди.

Сирдарё тумани ҳокимлиги Аҳборот хизмати.

Report Page