14-сонли Мактабгача таълим ташкилотида "Хайр боғча, салом мактаб" шиори остида байрам тадбири ўтказилди.

14-сонли Мактабгача таълим ташкилотида "Хайр боғча, салом мактаб" шиори остида байрам тадбири ўтказилди.

@sardobatumani_uz
фото

2021 йил 1 июн куни Сардоба туман 2-сектор Қуйитош маҳалласи 14-сонли Мактабгача таълим ташкилотида Пахтаобод маданият маркази "Журналистика ва ижод мактаби" тўгарак раҳбари Хусан Суюнов, 9-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби, 14-сонли Мактабгача таълим ташкилоти ҳамкорлигида 1-июн Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан "Хайр боғча, салом мактаб" шиори остида байрам тадбири ўтказилди.


фото
фото
фото

Тадбирни 14-сонли Мактабгача таълим ташкилоти директори Сарвиноз Сармонова очиб бериб, болажонларга байрам табригини йўллади. Байрам тадбири мактабгача таълим ташкилотининг 2021-ўқув йили битирувчиларининг тантанали чиқишлари билан бошланди.

фото
фото
фото

Тадбирнинг бадиий қисмида мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиларининг жажжи ўғил-қизлари ижросида "Қўғирчоқ", "Андижон полкаси", "Хоразмча", "Калинка", "Чойхона", "Жўжаларим", "Валс", "Спорт чиқишлари", "Кўйлагим", "Чаманда гул" рақслари ташриф буюрган меҳмонлар ва ота-оналар эътборига намойиш қилинди.  

фото
фото
фото

Тадбир муносабати билан болажонларни табриклаш учун маданият маркази "Журналистика ва ижод мактаби" тўгараги аъзоларининг тайёрлаган байрам концерт дастурлари, саҳна кўринишлар, рақслар, эртак қаҳрамонларининг қўшиқлар болажонларга байрам туҳфаси бўлди.

фото
фото
фото

Тадбирда иштирок этган 9-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби Театр санъати синф ўқувчилари "Қўғирчоқ", "Миллий рақс" ижро этди. Тадбир якунида 14-сонли Мактабгача таълим ташкилоти директори Сарвиноз Сармонова мактабгача таълим ташкилоти битирувчиларига сертификат топширди. Тадбирга ташриф буюрган ота-оналар сўз олиб, ташкилот маъмуриятига, тадбир ташкилотчиларига ўз миннадорчилигини ишор қилиб, эсталик совғаларини топширди. 

Report Page