Сардоба туманида бугун 6 та оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси очилди

Сардоба туманида бугун 6 та оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси очилди

@sardobatumani_uz
Фото: Сардоба тумани ҳокимлиги

Сардоба туман мактабгача таълим тасарруфида 2020 йил якунида 14 та давлат ва 48 та оилавий мактабгача таълим ташкилотлари фаолият юритиб, уларга тумандаги жами 5571 нафар 3-7 ёшли болаларнинг 3997 нафари қамраб олинган бўлиб, бу 71,7 фоизни ташкил этади.

Фото: Сардоба тумани ҳокимлиги

2021 йил бошидан бугунги кунгача Зомин ва Бўстон маҳаллаларида ўқитишнинг муқобил шаклларидан "Ақлвой" мобил боғчага 96 нафар ва 12 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига 300 нафар ҳудуддардаги 3-7 ёшли болажонлар қамраб олиниши эвазига 4393 нафар бола қамровига эришилиб, бугунги кунда 78,8 фоизга қамраб олинади.

Фото: Сардоба тумани ҳокимлиги
Фото: Сардоба тумани ҳокимлиги
Фото: Сардоба тумани ҳокимлиги

Шу бугун жумладан, Наврўз маҳалласида "Мухаммадиева Барно Абдушукуровна" ЯТТ, Пахтакор маҳалласида "Тўраев Элёржон Ўрозбоевич" ЯТТ, Янгиқишлоқ маҳалласида "Исроилов Абдусамат" ЯТТ, "Бойқулова Айнура Тажибоевна" ЯТТ, Бирлашган маҳалласида ""Абсалимова Иқбол Базаровна" ЯТТ ва Абдураимова Сайёра Абдуллаевна" ЯТТ номига очилган давлат хусусий шерикчилик асосидаги оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари бунга мисолдир.

Фото: Сардоба тумани ҳокимлиги
Фото: Сардоба тумани ҳокимлиги
Фото: Сардоба тумани ҳокимлиги
Фото: Сардоба тумани ҳокимлиги

Ушбу мактабгача таълим муассасаларининг очилиш маросимида Миллий гвардия Сирдарё вилояти Қўриқлаш бошқармаси бошлиғи И.Эрбўтаев ва Сардоба туман сектор раҳбарлари ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди.

Шу билан бир қаторда 1 июнь куни энг ёрқин байрамлардан бири — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан болажонларга совға-саломлар улашилди.

Сардоба тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Report Page