БУНИ БИЛИБ ОЛИШИНГИЗ ШАРТ.

БУНИ БИЛИБ ОЛИШИНГИЗ ШАРТ.

@sardoba_xabarlari
Фото: Google Images

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан 2020 йил 7 апрелда қабул қилиниб, Сенати томонидан 2020 йил 11 майда маъқулланган ва 2020 йил 15 май куни оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган “Ўзбекистон Республикасининг жиноят-процессуал кодексига жиноят процессида иштирок этувчи фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилишни кучайтиришга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги Қонуни ҳақида биласизми?

        Қонун билан Жиноят-процессуал кодексига бир қатор яъни, кодекснинг 52,91,217 ва 224-моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

        Шу сабабли, эндиликда гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи иш юритишнинг исталган пайтида ҳимоячидан воз кечишга ҳақлилиги, бундай воз кечишга фақат гумон қилинувчининг, айбланувчининг ёки судланувчининг ташаббуси билан ва ҳимоячининг ишда иштирок этишига суриштирувчи, терговчи ёки суд томонидан адвокат таклиф этиш орқали таъминланадиган реал имконият мавжуд бўлгандагина йўл қўйилиши, бунда адвокат ўз ҳимояси остидаги шахс билан ҳоли учрашганидан кейин ҳимоядан воз кечилганлигини тасдиқлашлиги, ҳимоячидан воз кечиш жараёни видеоёзув орқали қайд этилиши шартлилиги, ҳимоячидан воз кечганлик ҳақида гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, шунингдек адвокат, суриштирувчи ёки терговчи томонидан имзоланадиган баённома тузилиши ёҳуд суд мажлиси баённомасига ёзиб қўйилиши, видеоёзув материаллари баённомага илова қилиниши қатъий этиб белгиланди.

Бундан ташқари, мажбурий видеоёзувга олинадиган процессуал ҳаракатлар доираси кенгайтирилди, яъни ўта оғир жиноятлар бўйича ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш, тинтув, кўрсатмаларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш, тергов эксперименти, шахсни ушлаш, ҳимоячидан воз кечиш, шахсни ушлаш жараёнида ўтказиладиган шахсий тинтув ва олиб қўйиш (баъзи процессуал ҳаракатлар кодексда белгиланган хусусиятлар инобатга олинган ҳолда амалга оширилади).

Шу билан бирга, суриштирувчи, терговчи, прокурор шахсга нисбатан ушлаб туриш тарзидаги, суд эса қамоққа олиш, уй қамоғи ёки экспертиза ўтказиш учун шахсни тиббий муассасага жойлаштириш тарзидаги процессуал мажбурлов чорасини қўллаганида шахсга нисбатан кўлланилган процессуал мажбурлов чораси ҳамда унинг ушлаб турилган жойи тўғрисида дарҳол оила аъзоларидан бирига, улар бўлмаган тақдирда эса бошқа қариндошларига ёки яқин кишиларига хабар бериши, шунингдек бу ҳақда иш ёҳуд ўқиш жойига маълум килиши шартлиги белгиланди.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш лозимки, юқоридаги ўзгартиришлар жиноят процессида фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилинишини таъминлайди, шунингдек амалиётда юзага келаётган айрим тарафларнинг келишмовчиликлари ҳамда норозиликларнинг олди олишга хизмат қилади.

Ж.Турдимурадов,

Жиноят ишлари бўйича Сардоба туман судининг раиси                                                          

Report Page