Эркин Ёдгоров мурожаати юзасидан раддия

Эркин Ёдгоров мурожаати юзасидан раддия

@sardobatumani_uz
Photo

Сардоба тумани Бирлик маҳалласи Чашма кўчасида яшовчи 1992 й.т. Эсиргапова Барно Эркин қизи вояга етмаган фарзанди Сайфиддинов Азизбекнинг олган тан жарохати юзасидан аризаси Сардоба тумани ИИБ ТБ НҚнинг Шакл-2 китобдан № 83 рақами билан қайд этилиб, Сардоба тумани ИИБ ҲПБ профилактика инспектори капитан С.Зарипов томонидан терговга қадар текширув ўтказилиб, вояга етмаган Сайфиддинов Азизбекнинг олган тан жарохати юзасидан суд тиббий экспертизага йўлланма берилиб, судга оид тиббиёт экспертизасининг 19.02.2021 йилдаги 59-сонли хулосасига кўра, енгил шикаст деб баҳоланган.

Сардоба тумани Отаюрт маҳалласи “Хумоқуши” кўчаси 58/2-уйда ота-онаси қарамоғида яшовчи 17.02.2015 йилда тугилган Мустафақулов Жавохир Бахтиёр ўғли 2021 йил 17 феврал куни соат тахминан 16:00 ларда таниши Бирлик маҳалласи “Чашма” кўчаси 9/5-уйда яшовчи 05.04.2014 йилда туғилган Сайфиддинов Азизбек Азамат ўғли билан ховлида ўйнаб юриб вояга етмаган Ж.Мустафақуловнинг қўли А.Сайфиддиновни юз қисмига тегиб уришиб қолади ва А.Сайфиддиновни қўлидан тишлаб олганлиги маълум бўлиб, вояга етмаган Ж.Мустафақуловнинг отаси Б.Суюнов вояга етмаган фарзандига таълим-тарбия бериш борасидаги мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги учун унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-моддаси 1-қисмига асосан Вояга етмаганлар ишлари бўйича Сардоба тумани идоралараро комиссияси юборилган.

Мазкур тўпланган хужжатлар 2021 йил 26 феврал куни Вояга етмаганлар ишлари бўйича Сардоба тумани идоралараро комиссияси томонидан кўриб чиқилиб, Сардоба тумани Отаюрт маҳалласи “Хумоқуши” кўчаси 58/2-уйда яшовчи 02.09.1981 йилда туғилган фуқаро Суюнов Бахтиёр Мустафакуловичга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-моддаси 1-қисмига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида жарима жазоси тайинланган.

Сардоба тумани ИИБ ҲПБ

Report Page