10 Апрель - Абдулла Қодирий туғилган кун. ( 1894-1938)    

10 Апрель - Абдулла Қодирий туғилган кун. ( 1894-1938)    

@sardoba_xabarlari
Google Images

Абдулла Қодирий 1894 -йил Тошкент шаҳрида туғилган. ХХ- аср ўзбек адабиётининг улкан намоёндаси, ўзбек романчилигининг асосчиси.

20-йиллардаги муҳим ижтимоий -маданий жараёнларнинг фаол иштирокчиси.  У мусулмон мактабида (1904-06), рус тузем мактабида (1908-12), Абулқосим шайх мадрасасида (1916-17) таълим олган; Москвадаги адабиёт курсида (1925-26) ўқиган. Эски шаҳар озиқа қўмитасининг саркотиби (1918), "Озиқ ишлари" газетасининг муҳаррири (1919), Касабалар шўъросининг саркотиби (1920) "Муштум" журнали ташкилотчиларидан ва таҳрир ҳайъат аъзоси (1923-1926). "Тўй", "Миллатимга", "Аҳволимиз", "Фикр айлагил" каби шеърлари, "Бахтсиз куёв" драммаси, "Жувонбоз" ҳикояси, ёзувчининг дастлабки асарларидир. (1914-15)."Улоқда" ҳикояси (1916), "Калвак маҳзумнинг хотира дафтаридан", "Тошпўлат тажанг нима дейдир" (1920) каби сатирик ҳикоялар муаллифи.  

Google Images

"Ўтган кунлар" (1924-26), "Меҳробдан чаён "(1929) романлари, "Обид кетмон" (1934) қиссаси, ёзувчининг улкан маҳоратини ўзида мужассам этган. 

Google Images

  Абдулла Шуносийнинг "Физика" (1928), Н.И.Гоголнинг "Уйланиш" (1935), А.П.Чеховнинг "Олчазор "(1936) асарларини ўзбек тилига таржима қилган. Абдулла Қодирий 1926 йилда Муштумда босилган "Йиғинди гаплар" мақоласи туфайли қисқа муддатга қамалган. 1937- йилнинг декабрида эса "ҳалқ душмани" сифатида иккинчи бор қамоққа олиниб, 1938 йил 4-октябрда Тошкент шаҳрида отиб ташланган. 

Унинг асарлари 1956- йилдан бошлаб оқланган. Алишер Навоий номидаги Республика Давлат Мукофоти лаурети (1991), "Мустақиллик" ордени билан мукофотланган (1994)

Маънавият ва маърифат маркази Сардоба туман бўлинмаси

Report Page