Сирдарё агротехнологиялар техникумида “Очиқ эшиклар куни” тадбири ташкил этилди

Сирдарё агротехнологиялар техникумида “Очиқ эшиклар куни” тадбири ташкил этилди

@Sirdaryotumanpress

Жорий йилнинг 9-апрель санасида Тошкент давлат аграр университети ҳузуридаги Сирдарё агротехнологиялар техникумида, техникум битирувчилари учун иш берувчиларни жалб қилган ҳолда ярмаркалар шу жумладан “Карера” куни” касб фестивали ҳамда ҳудуддаги умумтаълим мактаблари битирувчилари ва ахоли ўртасида ўқиш истаги бор абитуриентлар учун “Очиқ эшиклар куни” ташкил этилиб, касбий-амалий семинар ўтказилди.

Cеминарни Сирдарё агротехнологиялар техникуми директори Ш.Мирзақулов кириш сўзи билан очиб берди ҳамда семинарга ташриф буюрган иштирокчиларга касбий-амалий семинар дастурида белгиланган мақсад ва вазифалар билан таништирди.

Касбий-амалий семинарда ҳудуддаги иш берувчи корхона ва ташкилотлар, ТДАУ професионал таълим муассасалари билан ишлаш бўлими ҳамда Сирдарё вилоят ҳалқ таълими бўлимига қарашли умумтаълим мактабларининг битирувчи синф ўқувчилари иштирок этди.

Тадбирда ТДАУ профессионал таълим муассасалари билан ишлаш бўлими вакили М.Мирзараҳимова, Сирдарё вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси ходимлар билан ишлаш бош мутахассиси Ш.Бошмонов, Сирдарё тумани ҳалқ таълими бўлими вакили Ю.Абдураззоқов, Сирдарё тумани аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбари С.Газиевлар ўзлариниг маърузалари билан иштирок этдилар ва касбий-амалий семинар бўйича ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Касбий-амалий семинарда ҳудуддаги 41 та мактабдан 500дан ортиқ умумтаълим мактабларининг 11-синфи битирувчи ўқувчилари иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган мутаҳассислик йўналишлари бўйича керакли маълумотларга эга бўлдилар.

Ҳудуддаги иш берувчи корхона ва ташкилот вакиллари ҳада туман аҳолини бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан бўш иш ўринлари ҳақида маълумотлар берилиб, иш билан банд бўлмаган ёшларни иш билан таъминлаш бўйича шартномалар тузилди.

Таълим муассасасида ташкил этилган касбий-амалий семинар самарали ва кўтаринки руҳда ўтди.

Report Page