Нарх-наволарнинг сунъий равишда ошиб кетиши олдини олиш юзасидан тузилган ишчи гуруҳ томонидан тумандаги Янгиқишлоқ маҳалласидаги савдо дўконлари ўрганилди.
@sardoba_xabarlariСардоба туман ҳокими биринчи ўринбосари А.Эргашев, туман ДСИ раҳбари А.Усмонов, туман Иқтисодиёт ва саноатни ривожлантириш бўлими бошлиғи У.Алиқулов, Янгиқишлоқ МФЙ раиси, МФЙ имом хатиби ва туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя жамияти раиси билан биргаликда 2020 йил 7 апрел куни Сардоба тумани Янгиқишлоқ маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган қишлоқ ҳўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси билан шуғуланувчи якка тартибдаги тадбиркорлар ўрганилди.
Нарх-наволар ўрганилганда асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигеник маҳсулотлар ва “Пахтаобод деҳқон бозори ” МЧЖ ҳудудида жойлашган 4 та гўшт маҳсулотлари билан савдо қилувчи гўшт дўконлари хам ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида нархлари асоссиз ва суъний оширилиш ҳолатлари учрамади.
Сардоба тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.