РАСМИЙ МУНОСАБАТ

РАСМИЙ МУНОСАБАТ









































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 окятбрдаги “Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПФ-6096-сонли Фармонининг 13-бандига кўра, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда 2021 йил 1 июлга қадар бозор ва савдо комплекслари бошқарув тизимини такомиллаштириш ва уларни босқичма-босқич хусусийлаштириш бўйича қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш белгиланган.

Бунда:

Бозорлар ва савдо комплекслари аҳамиятидан келиб чиққан ҳолда, Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари қошида бозор ва савдо комплексларини сотишдан олдин тайёрлаш ишларини амалга ошириш бўйича бошқарув компанияларини ташкил этиш;

Илғор хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда, устав капиталида давлат улуши мавжуд бўлган бозор ва савдо комплексларини замонавий кўринишга келтириш, санитария-гигиена талаблари даражасида сақлаш, бозор фаолияти учун зарур инфратузилмани шакллантириш;

Бозор ва савдо комплексларидаги хусусий мулк эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳамда хусусий мулк дахлсизлигини таъминлаш назарда тутилган.

Унга кўра, тумандаги “Сирдарё дехқон бозори” МЧЖ, Бахт-Х МЧЖ ва Бахт савдо комплекси МЧЖларни тегишли шартлар асосида давлат улушларини сотиш бўйича вилоят Давлат активларини бошқариш агентлигига таклифлар берилганини маълум қиламиз.

Сирдарё тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Report Page