Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Анвар Каримов: “Аҳолининг тумуш даражасини яхшилаш учун маҳалладаги бор имкониятдан фойдаланиш керак”

Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Анвар Каримов: “Аҳолининг тумуш даражасини яхшилаш учун маҳалладаги бор имкониятдан фойдаланиш керак”

@sirdaryotumanpress
Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги

Сирдарё туманида аҳоли билан ишлашнинг маҳаллабай тизими жорий қилинмоқда. Сирдарё вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Каримов иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда айни шу масала муҳокама қилинди.

Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги

Унга кўра:

- Маҳаллалар кесимида тегишли корхона ва ташкилотлар масъул ходимлари, маҳалла фаоллари иштирокида ишчи гуруҳлари шакллантирилади;

-Туман ҳокимлиги иқтисодий комплекс раҳбар ва масъул ходимлари маҳаллалар кесимида бириктирилади;

-Бириктирилган масъуллар ва ишчи гуруҳи аъзолари маҳаллаларга чиқиб ижтимиой-иқтисодий ва аҳолини қийнаб келаётган муммоларни ўрганади.

Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги
Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги

Шунингдек, аҳоли бандлигини таъминлаш бўйча чора-тадбир ишлаб чиқилиб, улар қуйидагиларни қамраб олади:

•       Касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш;

•      Ишга жойлаштириш;

•      Субсидиялар ажратиш;

•      Ўз-ўзини банд қилиш;

•      Жамоат ишларига жалб қилиш;

•      Микрокредит ажратиш;

•      Ҳунармандчиликка жалб қилиш.

Report Page