Сардоба тумани ҳокими ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.
@sardoba_xabarlariㅤБугун Сардоба тумани ҳокими А.Хидиров ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Сардоба тумани Кенгаши ҳамкорлигида ёшлар учрашуви бўлиб ўтди. Ушбу учрашувда туман сектор раҳбарлари, Сардоба тумани Ҳалқ қабулхонаси мудири, туман Молия бўлими, туман Бош вазир қабулхонаси мудири, Халқ таълим бўлими ҳамда туман тижорат банклари иштирок этишди.
Учрашувни туман ҳокими А.Хидиров кириш сўзлар билан очиб берди. Бугунги кунда мамлакатимизда кечаётган эзгу ўзгаришлар, бунёдкорлик ишларининг кенг кўламда олиб борилаётгани, ёшларнинг замонавий билимларни яхши эгаллашлари учун яратиб берилаётган шарт - шароитлар хакида гапириб ўтди. "2019-йил - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили" Давлат дастури тўғрисида ҳамда тумандаги ёшларга яратиб берилган шарт-шароитлар тўғрисида маъруза қилиб ёшлар билан ўзаро савол-жавоб қилдилар.
Учрашув сўнгида фаол етакчиларга фахрий ёрлиқ ва эсталик совғалари топширилди.
Сардоба тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.