Ўзбекистон чемпионати якунларига кўра жамоаларимиз совринли ўринларига эгаллашди.

Ўзбекистон чемпионати якунларига кўра жамоаларимиз совринли ўринларига эгаллашди.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги" Ўзбекистонда футболни мутлоқа янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5887-сонли Фармони ижросини таьминлаш мақсадида Ўзбекистон Футбол Ассоциация томонидан турли ёш тоифасида ёшлар ўртасида "Спорт мактаблари футбол лигаси" Ўзбекистон чемпионати мусобақаларига старт берилди.

Жумладан, Андижон вилоятида 2006 йилларда туғилган ёшлар ўртасида, 2007 ва 2008 йиллар ўртасида Фарғона вилоятида футбол мусобақалари бўлиб ўтмокда.

Мазкур мусобақаларда Сирдарё вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси тасарруфидаги спорт таьлим муассасалари (2006 йиллар Мирзаобод БЎСМ, 2007 йиллар Спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган БЎСМ, 2008 йиллар Гулистон шаҳри БЎСМ) вилоятимиз шарафини ҳимоя қилишмокда.

Ўзбекистон чемпионати якунларига кўра жамоаларимиз қуйдаги ўринларни эгаллашди.

2006 йиллар 1-ўрин (жамоа тренери Норқулов Жаҳонгир)

2007 йиллар 3-ўрин (жамоа тренери Эргашев Аббос)

2008 йиллар 2-ўрин (жамоа тренери Ташбаев Дилшод).

Андижон вилоятида бўлиб ўтган 2006 йилларда туғилган ёшлар ўртасидаги Ўзбекистон чемионати мусобақасида Сирдарё вилояти терма жамоаси тренери Норқулов Жаҳонгир мусобақанинг энг яхши тренери деб топилди.

Report Page