Спорт

Спорт


Усэйн Болт вазнсизлик шароитида ҳам югуриш бўйича ғолиб бўлди


Фото: Скриншот/ "Халқ сўзи"


Югуриш бўйича саккиз карра Олимпиада чемпиони, афсонавий атлет Усэйн Болт махсус самолётда вазнсизлик шароитида машғулот ўтказди. Спортчи бу ҳақда ўзининг Twitter саҳифасида маълум қилди.

Шу аснода у вазнсизлик шароитида югуриш бўйича икки нафар космонавт билан мусобақалашди ва ғалаба қозонди.

Маълумот учун, жорий йил июль ойи охирида Болт футболчига айланди. У Австралия юқори дивизионида иштирок этадиган “Централ Кост Маринерс” жамоаси таркибига бориб қўшилган.


Report Page