СПОРТ

СПОРТ

пресс_админ

Навоий вилояти футбол ассоциацияси ишчи гуруҳи туманларни мониторинг қилишни давом эттирган ҳолда навбатдаги ташрифини Нурота туманига амалга оширди. 

Дастлаб ишчи гуруҳ вакиллари тумандаги "Ғозғон" шаҳарчасига ташриф буюришди.Ташрифда Нурота туман БЎСМ тасарруфидаги, вилоят хокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Қ.Б.Турсунов топшириғига асосан қайта таъмирланаётган болалар ва ўсмирлар спорт мажмуасини кўздан кечиришди. Учрашув давомида ишчи гуруҳга туман спорт бўлими вакили У.Қаххоров ва туман хокимининг қурилиш ишлари бўйича ўринбосари Ш.Рустамовлар ҳамрохлик қилишди. Шунингдек ишчи гуруҳ мажмуада қилинаётган ишларни мақуллаб, мажмуа лойихасига қўшимча тарзда майдон атрофига трибуна қуриш таклифини беришди.

Шундан сўнг ташрифнинг иккинчи қисмида ишчи гуруҳ аъзолари туман марказидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактаби томон йўл олишди. Ташриф чоғида БЎСМ инфратузилмаси билан танишишди. Танишиш асносида ўйингоҳ майсаси ҳолати ёмонлиги, бу камчилик бўйича туман хокимига таклиф киритиш бўйича БЎСМ раҳбариятига керакли топшириқ ва вазифалар берилди. 

Ташриф сўнгида ишчи гуруҳ раҳбари вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти О.Жумаев, туман спорт бўлими вакили У.Қаххоров ҳамда БЎСМ директори Д.Давроновлар биргаликда туман хокимлигига ташриф буюришди. 

Ташрифда дастлаб туман хокимининг ёшлар масалалари бўйича хоким ўринбосари Ш.Вафоев билан учрашишди. Сўнг эса туман хокими У.Я.Халилов билан ҳам учрашишиб, туманда футбол спорт турини ривожлантиришда амалга ошириш лозим бўлган масалаларни мухокама қилишди. Шунингдек суҳбат давомида ишчи гуруҳ раҳбари О.Жумаев "Ғозғон" шаҳарчасида вилоятимиз хокими Қ.Б.Турсуновнинг ташаббусларига асосан амалга оширилаётган қайта таъмирлаш ишларини қўллаб қувватлади. Шунингдек хозирда маблағ ажратилмай турган қурилиш лойихасига майдон атрофига трибуна қуриш таклифини киритди. Туман хокими У.Я.Халилов бу фикрларни мақуллаб, ушбу ишларни амалга ошириш мухим эканлиги ва бунинг учун вилоят хокимлиги томонидан молиялаштиришда ёрдам кўрсатилса майдон атрофига ҳам трибуна қуришни лойихага киритиш мумкинлигини такидлаб ўтди. Бундан ташқари учрашувда туман футбол ассоциациясини қўллаб-қувватлаш, "Вилоят чемпионати 2-лига" ва турли хил вилоят миқёсидаги мусобақаларда туман жамоалари иштирокини таъминлаш масаласи ҳам мухокама қилинди.

Якунда туман хокими бу барча масалаларни қўлидан келганча хал этишга вада берди. Туман хокимлигига бўлган ташрифдан сўнг ишчи гуруҳнинг Нурота туманига бўлган ташрифи якунланди. 

Навоий вилояти футбол ассоциацияси Нурота тумани хокимлиги, туман спорт бўлими ва БЎСМ раҳбариятига ташрифда ҳамрохлик қилишгани учун ўз миннатдорчилигини билдиради.


Report Page