“Отам, онам ва мен — спортчи оила”

“Отам, онам ва мен — спортчи оила”

Азиз Илхамович

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 мартда илгари сурилган “Ёшларга эътиборини кучайтиришни уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш ҳамда хотин-қизлар бандлигини ошириш масалаларига қаратилган комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олган 5 та муҳим ташаббус”ни амалиётга жорий этиш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар Кенгаши ва Ички ишлар Қоровул Қўшинлари 7531 ҳарбий қисм билан ҳамкорликда  Ички ишлар Қоровул Қўшинлари 7531 ҳарбий қисмда “Отам, онам ва мен — спортчи оила!” шиори остида спорт мусобақа ташкил этилди.


Жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишни оилаларнинг кундалик турмуш тарзига сингдириш, оила аъзоларининг жисмонан баркамол, бақувват ва соғлом бўлишига, чиниқишига, умумий иш қобилиятининг ўсишига ёрдам бериш ҳамда турли ўйинлар ва жисмоний машқларга қизиқтириш, соғлом турмуш тарзи талабларига риоя қилинишига кўниктириш, ҳаракатли ўйинларни мустақил ҳолда ташкил этиш ва ўтказиш учун зарур билим ва малакалар ҳосил қилиш ва маҳаллаларда ёш оилаларни оилавий спорт марказларига жалб қилиш ва улар билан соғлом турмуш тарзини шакллантириш масалаларини кўриб чиқишдан иборатдир.

Мусобақа жараёнида 7 нафар ёш оила аъзолари иштирок этишди ва 7 та шарт асосида беллашишди. Ғолиб деб топилган жамоага Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан эсдалик совғалар, фахрий ёрлиқ ва дипломлар топширилди. Ҳамкор ташкилотларга ташаккурномалар тақдим этилди.


Report Page