Спорт – ёшларнинг ақлан етук, жисмонан бақувват бўлиб улғайишида асосий омилдир.

Спорт – ёшларнинг ақлан етук, жисмонан бақувват бўлиб улғайишида асосий омилдир.

Азиз Илхамович

Маҳаллаларда спортга қизиқиши бор ёшларни турли мусобақаларга жалб қилиш, ҳар ҳафтада бир марта спорт майдончаларида жисмоний тарбия ва оммавий спорт тадбирлари ташкил этиш Ёшлар иттифоқи олдидаги устувор вазифалардан биридир.

Жорий йилнинг 7 август куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар Кенгаши қошидаги “Ёшлик” талабалар шаҳарчаси етакчилар Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти илгари сурган 5 ташаббус лойиҳаси доирасида “Ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларни спорт соҳасидаги қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш” мақсадида «Ёшлик» талабалар шаҳарчаси ҳудудидаги маҳаллаларда истиқомат қилувчи 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида спортнинг “Стол теннис” тури бўйича мусобақа ўтказилди.

Мазкур мусобақада ғолиб бўлганлар кейинги босқичга йўлланмани қўлга киритишди. Қолган иштирокчилар эса  фахрий ёрлиқ ва совғалар билан тақдирланишди.


Report Page