#Sport

#Sport


Ўзбекистон миллий термаси Туркияда Эрон ва Саудия Арабистони клубларига қарши баҳслашади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ–2018 саралаш босқичи қолган икки ўйинига тайёргарлик кўриш мақсадида 17–23 июль кунлари Туркияда ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказмоқда.

Самвел Бабаян бош мураббийлигидаги жамоа кеча Туркияга етиб борди ва у ерда илк машғулотини ўтказди. Дастлабки кундаги машғулотларда асосий эътибор жисмоний тайёргарликка қаратилди.

Йиғин давомида иккита назорат ўйини ўтказиш режалаштирилган эди. Ўзбекистон терма жамоаси Эрон ва Саудия Арабистони клубларига қарши майдонга тушиши кўзда тутилган.

Report Page