#sportchallenge'да навбатдаги ғолиблар: бу сафар пойтахтликлар фаол

#sportchallenge'да навбатдаги ғолиблар: бу сафар пойтахтликлар фаол


#уйдақол! #ҳаётгақўшил! #sportchallenge челленжига 10-14 апрель кунлари оралиғида икки мингга яқин видеоматериаллар келиб тушди.

Челленж ғолибларини аниқлаш ва тақдирлаш бўйича Ҳакамлар ҳайъати хулосасига кўра, бу сафар қуйидаги видеороликлар ғолиб деб топилди:

1-ўрин: Тошкент шаҳар Хадра мавзесида истиқомат қилувчи Саидовлар хонадони аъзолари томонидан юборилган видеоролик. Роликда иштирок этган Убайда ва Рухсорахон – Тошкент шаҳар сув спорти турларига ихтисослаштирилган мактаб ўқувчилари, Комронбек эса боғча тарбияланувчиси.

2-ўрин: Навоий вилояти, Кармана тумани Ислом Каримов кўчаси 34-уйда истиқомат қилувчи Холмуродовлар оиласи.

3-ўринга бу сафар ҳам бирйўла иккита видеоролик сазовор бўлди. Булар – Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Чимробод-3, 69-а уйда истиқомат қилувчи Фахриддиновлар оиласи ҳамда фигурали учиш бўйича Ўзбекистон ўсмир қизлар терма жамоаси. Жамоа аъзолари:

  • Салиева Лазиза – спорт усталигига номзод;
  • Свободина Дарья – спорт усталигига номзод;
  • Мезенцева Алена – спорт усталигига номзод;
  • Сулаймонова Амалия – 1-тоифали спортчи;
  • Уларнинг тренери – Эллита Ивановна Аванесян.

Челленжда 1-ўринни эгаллаганлар вело тренажёр, 2-ўрин соҳиблари югуриш йўлакчаси ҳамда 3-ўринни қўлга киритганлар эса чанғи тренажёри билан тақдирланишади.

Азиз юртдошлар, челленжимиз давом этмоқда. Унда сиз ҳам фаол иштирок этинг ҳамда совғаларни қўлга киритинг!

Челленж шартлари ҳақида ушбу саҳифа орқали батафсил маълумот олиш мумкин.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

Report Page