SPORT

SPORT

🌐OLTIARIQ_TV

Чемпионлар Лигаси яримфинали қуръаси ҳақида...

Foto Markaz

Чемпионлар Лигаси яримфинал босқичи қуръаси 13 апрель куни УЕФАнинг Ньондаги қароргоҳида, соат 17:00да бошланади.

Қуръа очиқ тарзда ўтказилади, жамоалар ҳеч қандай саватчаларга ажратилмайди. Ҳар бир жуфтликда номи биринчи чиққан жамоалар дастлабки ўйинларни ўз майдонида ўтказади.

Режага кўра, қуръани Киев шаҳрида ўтадиган Чемпионлар Лигаси финали элчиси Андрей Шевченко олиб боради.

Дастлабки ўйинлар 24/25 апрелда, жавоб баҳслари 1/2 май кунлари бўлиб ўтади. Финал 26 май куни Киевдаги «Олимпийский» стадионида ўтказилади.

Report Page