Эдвард Сноуденнинг Россияда яшаш ҳуқуқи узайтириб берилди

Эдвард Сноуденнинг Россияда яшаш ҳуқуқи узайтириб берилди

Vayvooo ))
Фото: Mark Blinch / Reuters

Россия ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова фейсбукда Россия ҳукумати АҚШ махсус хизматларининг собиқ ходими Эдвард Сноуденга Россияда яшаш ҳуқуқини яна 2 йилга узайтириб берганини маълум қилди

   

"Энг кулгилиси, Марказий разведка бошқармасининг собиқ раҳбар ўринбосари Сноуденга Россияда яшаш ҳуқуқи яна 2 йилга узайтириб берилганидан бехабар", деб ёзди Захарова МРБнинг собиқ ходими Майкл Мореллнинг сўзларига жавобан. Морелл Россия Сноуденни АҚШ ҳукуматига топшириб, АҚШнинг янги президенти Дональд Трамп инаугурациясига "ажойиб совға" қилиши мумкинлигини айтганди.

"Энди ҳаммага аён бўлдики, сизнинг идорангизда одамларни совға қилиш ва ҳимоя излаётганларни сотиш оддий ҳолдир. Сиз Россияни барибир тушунмабсиз, Майкл Морелл", деб қўшимча қилган Захарова. 

Аввалроқ Оқ уй матбуот котиби Жош Эрнест Сноуден АҚШга афв этилиши учун зарур ҳужжатларни юбормаганини маълум қилганди. 

Manba: Kun.uz

Report Page