Халқ депутатлари Сайхунобод туман Кенгашининг ўн биринчи сессияси бўлиб ўтди.

Халқ депутатлари Сайхунобод туман Кенгашининг ўн биринчи сессияси бўлиб ўтди.

@SayxunobodXabarlari
Фото: Сайхунобод туман ҳокимлиги

Сессияда сектор раҳбарлари, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалари қўмитаси раиси Мамутов Равшан Аминаддиновичлар иштирок этдилар.
Сессияни халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Т.Жалолов бошқариб борди.

Фото: Сайхунобод туман ҳокимлиги

Сессия кун тартибида қуйидаги 3 та муҳим масала кўриб чиқилди.

  1. Аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш (“темир дафтар”), тадбиркорликни ривожлантириш, бюджет даромадларини ошириш ва хорижда меҳнат қилган ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида.  

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 августдаги “Жиззах ва Сирдарё вилоятларида сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4801-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳақида.

     3. Умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг ота-оналари ўртасида ўтказилган ижтимоий сўров натижаларига кўра туманда умумтаълим мактабларида ўқув машғулотларини бошланишига рухсат бериш тўғрисида.

Фото: Сайхунобод туман ҳокимлиги

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалари қўмитаси раиси Мамутов Равшан Аминаддинович нутқ сўзлади.
Шунингдек, кун тартибидаги масала яъни “Умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг ота-оналари ўртасида ўтказилган ижтимоий сўров натижаларига кўра туманда умумтаълим мактабларида ўқув машғулотларини бошланишига рухсат бериш тўғрисида”ги масала ҳам муҳокамалар марказида бўлди.Бу масала юзасидан туман халқ таълими бўлими мудири Н.Ходжиев атрофлича маъруза қилди.

Фото: Сайхунобод туман ҳокимлиги

Халқ депутатлари Сайхунобод туман Кенгашининг 11-сессиясида қўйилган масалалар депутатлар томонидан баҳс ва мунозараларга бой ва ишчанлик тарзида ўтди. Кун тартибида қўйилган масалалар юзасидан туман Кенгаши депутатлари ўз фикр ва таклифларини билдиришди.

Сессия якунида кун тартибида кўриб чиқилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Сайхунобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш:
https://t.me/SayxunobodXabarlari

Report Page