СУД-ТЕРГОВ ФАОЛИЯТИДА ЯНА ҚАНДАЙ ЯНГИЛИК БЎЛАДИ?

СУД-ТЕРГОВ ФАОЛИЯТИДА ЯНА ҚАНДАЙ ЯНГИЛИК БЎЛАДИ?

@SayxunobodXabarlari

Мамлакатимизда Президент Шавкат Мирзиёв ташаббуси билан суд-ҳуқуқ соҳасида кўплаб ўзгаришлар амалга оширилди. Хусусан, суд органларини ихтисослаштириш, судьяларни лавозимига тайинлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг ижтимоий ва ҳуқуқий мақомини янада ошириш бўйича қатор чора-тадбирлар кўрилди.

Янги қабул қилинган ҳуқуқий ҳужжатлар эса суд ҳимоясини таъминлашдаги ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этишга, суд қарорларини қайта кўришнинг бир-бирини такрорловчи босқичларини бекор қилишга, инвесторлар ҳуқуқларининг ишончли суд ҳимоясида бўлишини таъминлашга, шунингдек суд органларининг амалдаги тузилишини замон талаблари ва халқаро стандартларга мувофиқлаштиришга хизмат қилади. Чунки, самарали суд тизимига эга бўлишимиз нафақат қонун устуворлигини таъминлаш ва адолат ўрнатишга кўмаклашади, балки иқтисодий жиҳатдан ҳам юксак самара беради. Мулкни ва мулкдорни ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш мансабдор шахслар томонидан фуқароларнинг мулк ҳуқуқини чеклашга ҳар қандай уринишнинг олдини олади.

Шунингдек, Президентимизнинг “Суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ислоҳотларнинг навбатдаги босқичини бошлаб беради. Айни пайтда мазкур Фармон мазмун-моҳиятини аҳолига кенг тушунтириш мақсадида Сирдарё вилоят, туман (шаҳар) маъмурий судлари томонидан бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жахонгир Махкамов,

Сайхунобод туман маъмурий суди раиси.

Каналга уланиш:
https://t.me/SayxunobodXabarlari

Report Page