Миллатлараро тотувлик бўлсин умрбод

Миллатлараро тотувлик бўлсин умрбод

        


        Тарихдан маълумки мамлакатимиз турли миллат ва элатларнинг бешигини тебратган замин ҳисобланади. ЎЗбекистон билан Тожикистон кўп асрлик тарихга эга. Ҳақли равишда қайд этиш зарурки халқларимиз Марказий Осиё халқлари орасида бир бири билан энг яқин ҳисобланади. Бунинг тасдиғини нафақат тарихий илмий тадқиқотлардан излаш керак балки урф-одатлариизнинг бир хиллиги ҳам кўрсатиб турипди. Ўз даврида атоқли тожик адиби Зариф Ражабов “Марказий Осиёда энг яқин алоқалар тожик ва ўзбеклар ўртасида ўрнатилган. Улар бир хил кийим кийишган бир хил таомлар тайёрлашган қиз олиб қиз беришган қариндош бўлган. Урф одатлари ҳам икки томчи сув каби бир бирига ўхшашдир” деб таъкидлаган эди. Менинг наздимда халқларимизнинг яқинлига улуғ сўз санъаткорлари Абдураҳмон Жомий ва Алишер Навоий ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик таг замин вазифасини ўтайди. Маълумки Абдураҳмон Жомийнинг кўрсатган йўл йўриқ ва маслаҳатлари туфайли Алишер Навоий ўзбек классик адабиётининг даҳосига айланди ҳамда тожик тилида ҳам Фоний тахаллуси билан бетакрор асарлар яратди. Устоз Жомийнинг вазир шогирди Навоий юборган мактуби бизни ҳайратга солади. Жомий ундан Хўжа Аҳрор Валининг фарзандларини ўз қарамоғига олишни сўраган. Устозининг илтимоси Навоий учун жуда муҳим бўлган ва у албатта бажарган. Бу дўстликни Жомий ва Навоийдан кейинги авлод муттафакирлари ҳам давом эттиришди жумладан:  Ғафур Ғулом ва Мирзо Турсунзода, Абдулла Орипов ва Лоиқ Шерали ўзбеку тожикларнинг самимий ва соф дўстликларини тараннум этганлар. Давлатимиз мустақиллика эришганидан сўнг бу анъана давом эттирилди. Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари билан Самарқандда Алишер Навоий ва Абдураҳмон Жомийга ҳайкал ўрнатилиши Тожикистон, Ўзбекистонда ҳам катта хурсадчилик билан кутиб олинди. Қолаверса Душанбеда ҳам худди шундай ёдгорлик ўрталиши режалаштириляпти. Тошкент шаҳар Сергели туманида барпо этилаётган Тошкент мерополитени стансиясига атоқли шоир Тожикистон қаҳрамони Мирзо Турсунзода номи берилиши кўзда тутилмоқда. Давлатимиз қомуси Ўзбекистон Республикаси Конститутциясида мамлакатда яшовчи турли миллат ва элатлар тенг ҳуқуқийлиги ҳамда сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эга эканликлари қонуний кафолатланди. Сўз ўрнида айтиш жоизки, мен тожик миллатли Ўзбекистон Республикаси фуқаро сифатида, нафақат мамлакатлар балки, бир мамлакатда яшовчи мана шу икки миллат вакиллари ўртасидаги дўстлик ва меҳр оқибат муносабатларини мимол келтириб ўтмоқдаман. Балки, Ўзбекистондек жаннатмакот ўлкада истиқомат қилувчи 130 дан ортиқ миллат ва элатларнинг бир бутунлик ришталарини ҳам кўриб, билиб гувоҳи бўлаётганим, тожик ва ўзбек миллатлари ўртасидаги самимий туйғулар, узоқ ўтмишга тақалувчи қон-қариндошлик муносабатлари мисоли сифатида келтириб ўтмоқдаман. Диний томондан олганда ҳам нафақат бу икки миллат, балки, ер юзидаги барча инсонлар битта ота ва битта онадан тарқаганини ангтувчи ҳадислар борлиги сўзим ва туйғуларим иботидир.

        Мустақиллик эришилгандан сўнг мамлакатимизда яшовчи турли миллатларнинг миллий маданий марказлари очилди шу қаторда тоҷик миллий маданий марказлари ҳам ўз фаъолиятларини олиб бормоқда, сўнги йилларда давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири, жамиятда миллатлараро тотувлик ва бағрикенгликни таъминлаш дўстлик муҳитини ва кўп миллатли катта ягона оила туйғусини мустаҳкамлаш ёшларни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат билан қараш руҳида тарбиялаш маданий маърифий алоқаларни кенгайтиришга йўналтирилган кенг миқёсдаги ишлар амалга оширилди.

        Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида яшовчи миллат ва элатларнинг тили, урф одати ва анъаналарига ҳурмат билан муносибатда бўлишини уларни ривожлантириш учун шарт шароитлар яратилишини эълон қилади ва кафолатлайди.

   Бугунги кунда мамлакатимизда яшаб келаётган 130 дан зиёд миллат ва элатларнинг вакиллари Ўзбекистон Республикасининг қонунлари тақдим этган тенг ҳуқуқ ва имкониятлардан фойдаланиб иқтисодиётнинг турли тармоқларида ва ижтимоий соҳада самарали меҳнат қилиб Ватанимизнинг гуллаб яшнашига ва унинг мустақиллигини мустаҳкамлашга республикамизнинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини ва имижини оширишга муносиб ҳисса қўшиб келмоқдалар. Айниқса мустақиллигимизнинг сўнги уч йилида ўзбек ва тоҷик муносибатларига жуда катта эътибор қаратилди. Йиллар давомида ёпиқ турган чегаралар сўнги уч йилда батамом очилди, чегара ўтиш пунктларида фуқороларнинг ўтиши учун  барча шарт шароитлар яратилди, янги ўтиш пунктлари фаъолияти йўлга қўйилди. Чегаралар очилиши қўшни давлатлар ўртасидаги дўстлик алоқалари мустаҳкамлиги ва энг муҳими турли мамлактларда яшаб, лекин қор-қариндош бўлган халқларнинг орзу умидлари ушалди. Муҳтарам Президентимизнинг 2019 йил 15 ноябрдаги  “Миллатлар аро муносибатлар соҳасида Ўзбекистон Республикаси Давлат сиёсати консепсиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармонида бир қатор вазифаларни белгилаб берилган.

    Ўзбекистонда бутун Республика бўйлаб 10 та тожик миллий маданий марказини ўзида бирлаштирган Республика тожик миллий маданий маркази муваффақият билан фаъолият юритмоқда. Таълим тожик тилида олиб бориладиган 245 та умумтаълим мактаблари (улардан 55 тасида дарслар тўлиқ тожик тилида ташкил этилган) фаолият олиб бормоқда. Самарқанд, Термиз ва Фарғона университетларида дарслар тожик тилида ўтиладиган гуруҳлар мавжуд. 4 та даврий матбуот нашри, 5 та теледастур ва 30 та радиодастурлао ўз дастурларини тўлиқ тожик тилида тақдим қилади. Маданий-гуманитар алоқалар спорт ва таълим йўналишларини ҳам қамраб олган. Ўзбекистон ва Тожикистон олимпия қўмиталарининг ҳамкорлиги тўғрисида Битим имзоланди.

        Энг муҳими Республикамиздаги барча миллат ва элат вакиллари бу Оллоҳни назари тушган жаннатмакон ўлкада ягона оила бўлиб тинч тотув яшамоқдалар.


Report Page