Пандимея муносабати билан маҳаллаларга берилаётган моддий ёрдамдан норизо бўлиб ижтимоий тармоқлар орқали иддао қилаётган фуқаронинг мурожаати юзасидан Сайхунобод туман ҳокимлигини расмий муносабати:

Пандимея муносабати билан маҳаллаларга берилаётган моддий ёрдамдан норизо бўлиб ижтимоий тармоқлар орқали иддао қилаётган фуқаронинг мурожаати юзасидан Сайхунобод туман ҳокимлигини расмий муносабати:

@SayxunobodXabarlari

Ушбу мурожаат туман ҳокимлиги Ахборот хизмати ва Шодлик МФЙ ходимлари иштирокида атрофлича ўрганиб чиқилди. Ўрганишлар юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:
Ижтимоий тармоқларда Гулида Тошова аслида Қўшмуродова Гулчеҳра Нематжановна 1982 йилда туғилган, бугунги кунда туманнинг Шодлик маҳалласида яшайди.
Шодлик МФЙ раиси Туйғуной Ҳасановани таъкидлашича ушбу фуқарога туман ҳокимлиги ва маҳалла томонидан узлуксиз ёрдам бериб келинмоқда. Ҳар бир оила тадбиркор Давлат дастури асосида ўттиз миллион сўм имтиёзли кредит ажратилган, ундан ташқари ушбу фуқаро маҳалла томонидан белгиланган олти ойлик моддий ёрдам пулини олиб келмоқда, карантин даврида ҳам озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланган. Маҳалла томонидан жамоатчиллик асосида ишга ҳамда "Бахт текс" МЧЖ корхоналарида ишлаш учун Гулчеҳра Қўшмуродовани таклиф этишган, аммо Гулчеҳра Қўшмуродова ушбу таклиф этилган ишларни рад этган.

Сайхунобод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Каналга уланиш:
https://t.me/SayxunobodXabarlari

Report Page