Давлатимиз раҳбарини бу эътиборидан Сайхунобод туманидаги кам таъминланган оилалар ва ногиронлар хурсанд бўлишди.

Давлатимиз раҳбарини бу эътиборидан Сайхунобод туманидаги кам таъминланган оилалар ва ногиронлар хурсанд бўлишди.

@SayxunobodXabarlari
Фото: Сайхунобод туман ҳокимлиги

Сайхунобод туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июлдаги "Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-6038-сонли Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 29 июль кунидаги 346-сонли Қарори ижроси юзасидан Сирдарё вилоятига 5 млрд сўм ажратилган, шундан Сайхунобод тумандаги "Темир дафтар"га киритилган 408 та оилаларга 750 минг сўмдан нақд пўл кўринишида жами 307,0 млн сўм миқдорда нақд пул маблағлари Сайхунобод туман ҳокимлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими ҳамда сектор раҳбарлари томонидан рўйхат асосида Халқ қабулхонаси назорати остида тарқатилди.

Фото: Сайхунобод туман ҳокимлиги

Ушбу рўйхатдаги оилаларга ажратилган маблағларга лойиқлиги жойларга чиққан ҳолда ўрганилиб мониторинг қилинди. Жумладан: туман ҳокими Б.Мирзақулов раҳбарлигидаги 1-секторда 188 нафар камбағал оилага,
141 млн сўм, туман прокурори Ш.Артиқбаев раҳбарлигидаги 2-секторда 30 нафар оилага 23 млн сўм, туман ИИБ бошлиғи Ж.Саибов раҳбарлигидаги 3-секторда
68 нафар оилага 51 млн сўм, туман ДСИ бошлиғи С.Миразов раҳбарлигидаги
4-секторда 122 нафар оилага 92 млн сўм миқдорида бир марталик ёрдам пули тарқатилди.

Фото: Сайхунобод туман ҳокимлиги

Бир сўз билан айтганда ажратилган маблағлар адолат тамойили асосида ўз эгаларига, ўз вақтида тарқатилди. Давлатимиз раҳбарини бу эътиборидан кам таъминланган оилалар ва ногиронлар хурсанд бўлишди.

Фото: Сайхунобод туман ҳокимлиги

Ш. Юнусалиев, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сайхунобод туман Халқ қабулхонаси мудири

Cайхунобод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Каналга уланиш:
https://t.me/SayxunobodXabarlari

Report Page