Куни кеча 9 июль куни Сирдарё вилоятида нечта шошилинч равишдаги тўйлар бўлиб ўтди? (Ҳудудлар кесимидаги рақамлар)

Куни кеча 9 июль куни Сирдарё вилоятида нечта шошилинч равишдаги тўйлар бўлиб ўтди? (Ҳудудлар кесимидаги рақамлар)

@SayxunobodXabarlari

Бу ҳақда ДХА Сирдарё вилоят бошқармаси Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар шўъбаси SayxunobodXabarlariга хабар берди.

"Республика махсус комиссияси ахборотига асосан 10 июлдан 1 августга қадар карантин чекловлари кучайтирилиши муносабати билан июль ойига 30 кишилик тўй ўтказишни режалаштирган юртдошларимиз 9 июль санасига шошилинч тўй ўтказишганини ижтимоий тармоқларда кўрдик, кузатдик", - дейилади хабарда.

Хўш, 9 июль куни Сирдарё вилоятида нечта никоҳ қайд этилди?

Маълум бўлишича, биргина Гулистон шаҳрининг ўзида 40 та, Ховос туманида 26 та, Сайхунобод туманида 4 та, Боёвут туманида 7 та, Сирдарё туманида 15 та, Сардоба туманида 5 та, Мирзаобод, Гулистон ва Оқолтин туманларида 2 тадан 30 кишилик тўйлар карантин қоидалари асосида ўтказилган бўлса, бу кўрсаткич вилоят бўйича 103 тани ташкил этади.

Таъкидлаш керакки, барча ҳудудлардаги 30 кишилик тўйлар карантин қоидаларига амал қилган ҳолда ўтказилган.

Каналга уланиш:
https://t.me/SayxunobodXabarlari

Report Page