Чорвачиликда наслчилик хўжаликлари фаолиятининг иқтисодий самарадорлиги алоҳида назоратда

Чорвачиликда наслчилик хўжаликлари фаолиятининг иқтисодий самарадорлиги алоҳида назоратда

@yangihayot_gazetasi

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 январдаги “Чорвачилик тармоғини давлат томондан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4576-сонли Қарорини ижросини таъминлаш мақсадида Иснпекциянинг Сайхунобод туман бўлими ходимлари томонидан чорвачиликни ривожлантиришда аниқланган камчиликларни ваколат доирасида бартараф қилиш юзасидан чорвачиликда наслчилик соҳасида назорат-мониторинг ишларини олиб бормоқда.

        Сайхунобод туманида ҳозирги кун ҳолатига 119 та қорамолчилик хўжаликлари мавжуд бўлиб, уларда 6,8 минг бош қорамол, шундан 3,8 минг бош сигир мавжуд.

        Шу жумладан, тумандаги қорамолчилик наслчилик хўжаликлари сони 19 тани ташкил этиб, уларда қора ва қизил ола голштин, бушуев, симментал, қизил чўл зотли 2506 бош қорамол, шундан 1123 бош сигирлар парваришланади.

Инспекциянинг вилоят ва туман бўлими томонидан наслчилик хўжаликларига берилган амалий ёрдамлар, тавсия ва кўрсатмалар натижасида 2019 йил давомида тумандаги наслчилик хўжаликларида ҳар 100 бош сигирдан 80 бошдан (товар хўжаликларида 71 бошдан) бузоқ,           1 бош сигирдан 3500 кг.дан (товар хўжаликларида 1750 кг.дан) сут олиш ҳамда 225 бош наслли мол етиштиришга эришилган.

        Ҳисоб-китобларга кўра тумандаги наслчилик хўжаликларидаги наслли моллар маҳсулдорлиги юқорилиги ҳисобига туманда 2019 йилда 7670 млн. сўмлик кўп чорвачилик маҳсулотлари етиштирилган.

        Хусусан, ҳар 100 бошдан 9 бош кўп олинган бузоқ ҳисобига 202 млн. сўмлик 101 бош кўп бузоқ, ҳар бош сигирдан 1750 кг.дан кўп сут соғиб олиш ҳисобига  5895 млн.сўмлик 1965 тонна сут соғиб олинган ҳамда              1575 млн.сўмлик 225 бош наслли ғуножин етиштирилган.

Туманга 2006-2018 йиллар давомида 786 бош наслли мол келтирилган бўлса, 2019 йилнинг ўзида 9 та субъект томонидан 411 бош наслли қорамол олиб келинди ҳамда 2020 йилда чорвачиликни ривожлантириш дастурига асосан туманга яна 300 бош наслли мол келтириш, 10 та хўжаликка наслчилик мақомини бериш белгиланган.

Украина давлатидан жорий йилнинг март ойида тумандаги “Самарқанд Сайхун ўғлони” фермер хўжалигига 32 бош, июнь ойида “Озод Фурқат Афзалбек” фермер хўжалигига 31 бош қора ола голштин зотли наслли ғуножинлар олиб келинган.

Шунингдек, тумандаги наслчилик хўжаликлари томонидан замонавий типдаги молхоналар қурилмоқда, аппаратда сут соғиш ташкил қилинган, сутни қайта ишлаш цехлари ташкил этилган.

Тумандаги наслчилик хўжаликлари ҳамда наслли мол бош сонини ўсиши ҳисобига маҳсулот таннархи камаяди, маҳсулдорлик ва юқори малакали кадрларга эҳтиёж ошади, янги иш ўринлари яратилади.  

Инспекциянинг Сайхунобод туман бўлими ходимлари томонидан наслчилик хўжаликларидаги қорамолларни зоотехник меъёрлар асосида озиқлантириш, парваришлаш, наслли моллар ҳисобини юритиш, зарур миқдорда озуқа экин ер майдонлари ажрратилиши юзасидан амалий ёрдам ва кўрсатмалар бериб келинмоқда, хўжаликлардаги наслчилик-селекция режаларини бажарилиши назоратга олинган.

Бундан ташқари, наслчилик ва товар хўжаликлари ҳамда аҳоли қарамоғидаги сигир ва ғуножинларни белгиланган режалар асосида сунъий уруғлантириш, зотларни районлаштириш режасига амал қилиниши, наслли молларнинг белгиланган шакллар асосида хисобини юритилиши, ажратилган озуқа экин майдонларидан самарали ва мақсадли фойдаланиши каби масалалар юзасидан мунтазам мониторинглар ҳамда наслчилик-селекция ишларини йўлга қўйиш чорва моллари маҳсулдорлиги оширишнинг ягона йўли юзасидан тарғибот-ташвиқот тадбирлари амалга оширилиб келинмоқда.

Тумандаги барча чорвачилик соҳасини ривожлантиришга маъсул бўлган ходимларнинг ягона мақсади – аҳоли ва чорвачилик хўжаликларида наслни яхшилаш баробарида чорва моллари маҳсулдорлигини ошириш, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш ҳисобига бозорларда гўшт ва сут маҳсулотлари нархини барқарор сақланишини ҳамда озиқ-овқат ҳавфсизлигини таъминлашдир.


“Ўзагроинспекция”нинг Сирдарё вилояти

бошқармаси “Чорвачиликда наслчилик

ишини назорат қилиш бўлими” бош инспектори                     Д.Тошматов



“Ўзагроинспекция”нинг Сирдарё вилояти

бошқармаси “Жамоатчилик билан алоқалар

ва ҳуқуқий ахборот тармоғи” бош инспектори                      Ғ.Усмонов

Каналга уланиш:
https://t.me/yangihayot_gazetasi

Report Page