Олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Сайхунобод туман Кенгашининг ўттиз иккинчи сессияси тафсилотлари

Олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Сайхунобод туман Кенгашининг ўттиз иккинчи сессияси тафсилотлари

@SayxunobodXabarlari

Ушбу сессияда туман ҳокими Фаррух Ўктамжонов, туман Кенгаши депутатлари, туман сектор раҳбарлари, маҳалла фаоллари, туман корхона-ташкилот раҳбарлари, кенг жамоатчилик, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди. 

Сессия кун тартибида қуйидаги масалалар кўрилди:

Сайхунобод туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичиларига кўра Республика бўйича “Ўрта” деб баҳоланган ҳудуд даражасидаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида.

Жиноятчиликка қарши курашиш ва унинг олдини олиш борасида туман ички ишлар бўлими томонидан 2021 йил 2-чорак давомида амалга оширилган ишлар юзасидан туман ички ишлар бўлими бошлиғи Ж. Саибовнинг ҳисоботи тўғрисида.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги ПФ-6108-сонли Фармонига асосан Сайхунобод туманидаги 13 ва 36-сонли умумтаълим мактаблари директори лавозимига номзодларни кўриб чиқиш ва тавсия этиш тўғрисида.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги ПҚ-5048-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳақида.

Сайхунобод туманида "Ёшлар дафтари"га киритилган ижтимоий қўллаб қувватлаш ва субсидия ажратилган ёшларни ёшлар дафтаридан чиқариш тўғрисида.
Беш ташаббус доирасида “Ёшлар дафтари”даги ёшларни бўш вақтини мазмунли ўтказиш бўйича қилинган ишлар ҳисоботи тўғрисида.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги, “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6166-сонли Фармони тўғрисида.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3-февралдаги “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-6155-сонли Фармони ижроси юзасидан 2021 йил июн ойида амалга оширилган ишлар тўғрисида.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги ПҚ-4102-сонли “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги, 2019 йил 17 январдаги ПФ-5633-сонли “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва 2019 йил 19 февралдаги ПҚ-4197-сонли “Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари фаолияти билан боғлиқ низомларни тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарори ижроси юзасидан туман Халқ қабулхонаси мудири Ш.Юнусалиевнинг ахбороти тўғрисида.

Ўзбекистон Ркспубликаси Президентининг 2019-йил 14-майдаги “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қуватлаш ва ҳимоя қилиш тизмини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5718-сонли Фармони ижроси юзасидан Сайхунобод туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири З.Махмудовнинг ахбороти тўғрисида.

Сессия кун тартибига қўйилган қарор лойиҳалари депутатлар орасида кенг муҳокамалар ва мунозаралар асосида қабул қилинди ва тасдиқланди.

Сайхунобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Каналга уланиш:
https://t.me/SayxunobodXabarlari  

 


Report Page