Диққат Сайхунобод тумани қизил ҳудуд.

Диққат Сайхунобод тумани қизил ҳудуд.

@SayxunobodXabarlari

Гулистон шаҳри, Сайхунобод туманлари “қизил” ва Боёвут, Ховос, Гулистон туманлари “сариқ” ҳудудларга ажратиш бўйича таклиф киритилган — Сирдарё вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик маркази

Бу ҳақда Сирдарё вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик маркази жамоатчилик билан ишлаш бўлими томонидан SayxunobodXabarlari-га маълум қилинди.

"Бугунги кунда, вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ва унинг қуйи тизимлари томонидан вилоят ҳудудида коронавирус инфекциясини кириб келишининг олдини олиш барча зарурий эпидемиологик чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Аммо, фуқаролар томонидан карантин талабларига бефарқлиги ва шахсий гигиена қоидаларига риоя этилмаслиги сабабли, аҳоли орасида коронавирус инфекциясини кўпайишига олиб келмоқда.

Гулистон шаҳри, Сайхунобод туманлари “қизил” ва Боёвут, Ховос, Гулистон туманлари “сариқ” ҳудудларга ажратиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигига таклиф берилди", - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, СЭО агентлиги томонидан 26 июндан Гулистон шаҳри "қизил", Боёвут ва Ховос туманлари эса "сариқ" ҳудуд этиб белгиланганлиги маълум қилинган эди.

Каналга уланиш:

https://t.me/SayxunobodXabarlari

Report Page