Сайхунободнинг ойдин кўчалари...
@SayxunobodXabarlariСайхунобод туманидаги марказий кўчалар кундан кунга янада кўркамлашиб чирой очиб бормоқда.
Бугунги пандимея шароитида ҳам карантин қоидаларига тўлиқ амал қилган ҳолда туман автомобил йўллар бошқармасининг фидоий ходимлари туман марказидаги "Равонлик" кўчасига асфалт ётқизишмоқда.
Тумандаги нурчилар жамоаси симёғочларга тунги ёритгичлар ўрнатишмоқда, бир сўз билан айтганда Сайхунобод туманидаги марказий кўчалар нафақат кундузи, балки кечалари ҳам чирой очиб бормоқда.
-"Очиғини тан олишимиз керак, Юртбошимиз қайси туманга бормасин ўша туман обод гўшага айланиб бормоқда. Бизнинг туманимиз ҳам кундан кунга чирой очиб бораётгани Юртбошимизнинг пойқадами теканидан далолат", -дейди тумандаги меҳнат фахрийси Турдимурод Шукуров биз билан суҳбатда.
Сайхунобод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Каналга уланиш: