30-июн Ўзбекистонда ёшлар куни.

30-июн Ўзбекистонда ёшлар куни.

@SayxunobodXabarlari

"Китоб ўқиш, ўзини устида ишлаган одамда қанот бўлади. Айниқса ёшларнинг ҳаётида китобнинг алоҳида ўрни бор. Чунки яхши китоб инсонда Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат туйғуларини юксалтиради. Мақсадимиз китоб ўқиш орқали тарих зарварақларида ўчмас из қолдирган буюк аждодларимиз меросини чуқурроқ ўрганиш ҳамда уларга муносиб авлодлар кашф этишдир. Халқимизда "Бешикдан то қабргача илм изла"- деган бебаҳо нақл бор. Доно ота-боболаримизнинг мана шундай олтинга тенг ўгитларини дастуриамал билиб, жажжи болажонларни ҳам китобсеварликка ўргатиш ҳам қарзимиз ҳам фарзимиздир.

Шу мақсадда, 30 июн - " Ёшлар куни" муносабати билан Сайхунобод тумани "Фаровон" маҳалласида яқиндагина самарали фаолиятини бошлаган "Гуландом" номли Давлат ва хусусий шерикчилик асосида ташкил этилган мактабгача таълим ташкилоти тарбиячи ва тарбияланувчилари учун Сайхунобод туман ҳокимлиги томонидан турли номдаги китоблар жамланмаси ва эсдалик совғалари топширилди.

М.Маматқулов,
Республика Маънавият ва маърифат маркази Сайхунобод туман бўлинмаси раҳбари

Каналга уланиш:👇👇
https://t.me/SayxunobodXabarlari

Report Page