“Аёлларга нисбатан зўравонлик ва камситишга қарши курашиш соҳасида Ўзбекистон қонунчилигини амалга ошириш” мавзусида очиқ давра суҳбати бўлиб ўтди.

“Аёлларга нисбатан зўравонлик ва камситишга қарши курашиш соҳасида Ўзбекистон қонунчилигини амалга ошириш” мавзусида очиқ давра суҳбати бўлиб ўтди.

@SayxunobodXabarlari

"Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган хотин- қизларни реабилитация килишга оид қўшимча чора-тадбирлар ва тазйиқ ҳамда зўравонликда жабрланган хотин-қизларга ҳимоя ордерлари бериш тартиблари ҳақида Сайхунобод туманида ташкил этилган давра суҳбати иштирокчиларига батафсил тушунтириб ўтилди.

Ўтказилган давра суҳбати ўзаро савол-жавоб тарзида ўтказилиб, унда Сайхунобод тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари У.Бурхонова, хотин-қизлар жамоатчилик Кенгаши аъзолари ва туман ИИБ хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори М.Нармуратовалар иштирок этишди.

Тадбирдан кўзланган мақсад - 2021 йил 19 майдаги "Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган хотин- қизларни реабилитация қилишга оид қўшимча чора - тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-5116 сонли қарорининг мазмун - моҳиятини кенг тарғиб қилиш, гендер сиёсатини юритишда ривожланган мамлакатларнинг илғор тажрибаси, аёлларни зўрлик ишлатишдан ҳимоя қилиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдир.
Сайхунобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Каналга уланиш:👇👇

https://t.me/SayxunobodXabarlari
































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































Report Page