Фидоий шифокорлар ҳузурида бир кун...

Фидоий шифокорлар ҳузурида бир кун...

@yangihayot_gazetasi

Сир эмаску, бугунги кун тиббиётда касалликни даволагандан кўра, унинг олдини олган афзал, деган тамойилга катта аҳамият берилмоқда. 

 Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимида аҳолига намунали бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишга ихтисослаштирилган қишлоқ врачлик пунктлари, қишлоқ оилавий поликлиникалари, шаҳар оилавий поликлиникалари, туман ва шаҳар марказларида кўп тармоқли марказий поликлиникалар ташкил этилиб, улар фаолияти замон талаби ва аҳоли эҳтиёжидан келиб чиқиб такомиллаштирилмоқда.

Янги инновацион ёндашув асосида электрон поликлиникалар хизматини Сирдарёда ҳам йўлга қўйилиши ҳар хил оворагарчилик, тушунмовчиликларни олдини олишда қўл келмоқда. Боз устига шифокорни қабулига кириш учун узундан узоқ навбат кутишларига ҳожат қолмайдиган бўлди. Энди улар бирон бир шифокорни қабулига кирмоқчи бўлса уйда туриб ўзи учун мақбул вақтни танлаб врач қабулига кириш учун ёзилиши ёки алоқа воситалари орқали куннинг исталган вақтида маслаҳатлар олиши, бир кун олдин буюртма бериб уйда врач назоратидан ўтиши мумкин.

Бунинг бари бугунги кун тиббиётининг ютуғи. Бундан албатта қувониш керак. Мақсад аниқ, вазифа ҳам. Аҳоли саломатлиги ҳаммасидан муҳим.

Энг асосийси, бугунги кунда Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимда малакали шифокорлар билан бир қаторда, 12 минг 500 нафардан кўпроқ ўрта тиббиёт ходимлари эл саломатлиги йўлида меҳнат қиляпти.

Буни вилоятнинг Сайхунобод тумани мисолида таҳлил этадиган бўлсак, бугунги кунда туманнинг 74 минг аҳолисига битта акушерлик комплекси, битта жонлантириш бўлими, битта юқумли касалликлар бўлими, битта шошилинч тез тиббий ёрдам бўлими, битта режали терапия бўлими, битта болалар бўлими, битта кўп тармоқли марказий поликлиника, 4 та оилавий поликлиника, 6 та қишлоқ врачлик пунктларида ишлаётган 67 нафар олий тоифали врачлар, 767 нафар ҳамширалар, 111 нафар патронаж ҳамширалар хизмат кўрсатмоқда.

-Тўғриси ҳам шундай. Бугунги тиббиётни замонавий тиббий жиҳозсиз тасаввур этиб бўлмайди. Биз ҳам бу борада қатор изланишлар олиб боряпмиз. Аммо, 2019 йилда Хитойнинг Уханида қайд этилган коронавирус хавфи бизгача етиб келди.Бу эса бу бордаги ишларимизни бироз бўлсада ортга сўрди.Мақсад бор, муддао ҳам. Аҳолини коронавирус хавфидан ҳимоя қилиш ва намунали тиббий хизмат кўрсатиш учун ҳаракат қиляпмиз. Улар учун янада яхши қулайлик яратиш мақсадида электрон поликлиника хизматини ҳам ташкил этамиз. Бу тизимни афзалликлари кўп. Чунки туман катта. Аҳолининг яшаш манзили туман марказига узоқ. Бахмал ёки Гулистондан туман марказига келса, навбат кутиб ўтирса, навбат теккан вақтда шифокорнинг иш вақти тугаса, шу ҳам инсофданми. У мулзам бир кайфиятда ортига, қишлоғига қайтади. Электрон поликлиникам хизматини йўлга қўйсак бундай муаммолар ўз ўзидан барҳам топади. Сизга сир эмас ҳозирги пандемия даврида шифокор ва ҳамшираларимиз бир зум бўлсада тўхташгани йўқ. Карантин чора-тадбирларида фаол қатнашяпти. Тарғибот ишларини олиб боряпти. Бундан кўзланган мақсад туманни коронавирус хавфидан ҳолли ҳудудга айлантириш. Лекин ундай бўлмаяпти. Чунки аҳоли иш юзасидан у шаҳарга, бу шаҳарга боряпти. Коронавирус бир катта кўзга кўринадиган нарсамиди мана мен сенга юқяпман. Хоҳласанг шу деса. У шундаймас. Коронавирус инфекциясини юқтирган инсон қачон қаерда юқтирганлигини билмай қоляпти. Натижада эса вирусни ўзига юқтириб, вирус ташувчига айланиб оиласига ва яқинларига юқтиряпти. Хуллас курашяпмиз. Бунда эса ҳамшира ва патронаж ҳамшираларини ҳиссаси катта булаяпти. Улар ҳам шифокорлар қатори матонат кўрсатишяпти, -дейди туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Ўрол Норжигитов.

Тўғри, айни чоғда патронаж ҳамширалар эса тиббиёт ва аҳоли орасида бевосита кўприк вазифасини ўтаяпти. Энг асосийи қишлоқ жойларда патронаж қамрови сифатини янада яхшиланишига ҳисса қўшиб, диспанцеризация ишларини замон талаблари даражасида ташкил этиб аҳолини ҳар хил балолардан ҳимоя қилишга ҳаракат қиляпти. Қолаверса, аҳолининг барча қатламини қамраб олишга ва уларга ҳамширалик ёрдамини кўрсатишга ҳаракат қилмоқда.

-Очиғини айтсам, туман тиббиёт бирлашмаси тизимида фаолият кўрсатаётган ҳамшираларимизга аҳоли хонадонлари шундай мутаносиб равишда бириктирилганку, бунда ҳомиладор ёки янги туққан аёллар, чақалоқлар, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган шахслар бўладими хуллас, ҳеч ким эътибордан четда қолмаяпти. Амалдаги бажарилган ҳар бир фаолият эса журналда қайд этиб  ҳар бир оиланинг аъзоси, меҳрибон ва жонкуяр кишисига айланиб боряпти,-дейди туман тиббиёт бирлашмаси бош ҳамшираси Мамлакат Бердиева.-Мисол учун айтадиган бўлса, бирор бир хонадонда ҳомиладор аёлда бехатар оналикка таъсир қиладиган касаллик белгилари сезилса-да, унинг оғир оқибатларига олиб келишини аёлнинг турмуш ўртоғи ёки бошқа оила аъзолари ўз вақтида тушуниб етмаслиги мумкин. Бунинг салбий асоратларини эса патронаж ҳамшира яхши англайди. Қолаверса, муаммога қарши кураша олиш салоҳиятига ҳам эга. Унга ўз вақтида ёрдам бера олади.

Бир сўз билан айтганда ҳамширалар, ҳамширалар қатори патронаж ҳамширалар аҳолини саломатлигини сақлаш, юқумли касалликлар хавфини эрта аниқлаш ва уларга тиббий ёрдам бериш борасида матонат кўрсатмоқда.

Сайхунобод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Каналга уланиш:
https://t.me/yangihayot_gazetasi



Report Page